UZ

Сўнгги янгиликлар

22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  5 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  27 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  4 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  29 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9

Уй фактори "Эл Класико"да "Реал"нинг зарарига ишлайди. Жамоа меҳмонда ютишни яхши кўради Янгиликлар

Уй фактори "Эл Класико"да "Реал"нинг зарарига ишлайди. Жамоа меҳмонда ютишни яхши кўради

Оловли "Эл Класико"!

Бу сафарги "Реал" ва "Барселона" ўртасидаги тўқнашув турнир жадвалидаги ҳолатни ҳисобга олган ҳолда, яна ҳам аҳамиятли бўлади. Жамоалар бир хил очко тўплаган ҳолда, Испания чемпионатида етакчилик қилишмоқда, аммо каталонияликлар кўпроқ гол уришгани ва камроқ ўтказишгани сабаб олдиндалар. Бугунги ўйин "кўк-анорранглилар" учун Чемпионлар Лигасидаги муваффақиятсизликни унутиш, "қаймоқранглилар" учун яна сифат текширувидан ўтиш учун сабаб бўлади.


"Барселона" фойдасига


Жасур ёшлар


"Кўк-анорранглилар" улғайишда давом этишмоқда, аммо ўйинчиларнинг ўртача ёши Ла Лигадаги энг ёш клублардан бири бўлишни таъминлайди. Гап уларнинг ёшида ҳам эмас, балки ёш иқтидор эгаларининг "Барса" ўйинини кучайтира олишида.


Клуб ДНКсини учта 20 ёшга ҳам кирмаган учта кит ушлаб турибди: Педри, Гави ва Ансу Фати. Дастлабки иккиси доимий равишда асосий таркибда майдонга тушмоқда ва Бускетсдан тажриба олишмоқда. Гави ажойиб тарзда қисқа паслар билан ўйнайди. Педри эса универсал – ўйин давомида тўп қаерда бўлишига қараб ҳужум қанотлари ва марказида пайдо бўлади. У тўпни жарима майдончаси ичига ҳаводан ташлаб беришни ёқтирмайди ва тўпни пастда сақлаб туради.


Фати узоқ вақт жароҳатидан тикланганига қарамай, ўз ҳолатига тушиб, кўпроқ асосий таркибда ўйнай олади. "Интер"га қарши ўйинда "Барса" унинг тушиши билан майдонда интенсивликни йўқотмади ва бу яхши белги ҳисобланади.



Ўзгарган Дембеле


Усмоннинг "Барселона"да улғайиши қийин кечди, аммо охир-оқибат Дембеле ўзига келди ва ажойиб ўйинлар намойиш этмоқда. 


"Мен ўйнаш учун ишлашим керак эди. Майдонга чиқиш, сўнгра янада яхшиланиш учун соғлом бўлишни хоҳладим. Мендан кўплаб жароҳатлар бўлди. Агар ишламасам, тўхтаб қолишим ва ўзимга зарар келтиришим мумкинлигини айтишди. Куман ва Хави билан эса яхшиланди.


"Барса"да қандай қилиб иқтидорнинг "миясини тозалашди". Унда видео ўйинлар ва фастфудга ҳақиқий қарамлик бор эди


Каталонияликлар унинг тезлиги ва тўп билан ишлашдаги қатъиятига таянадилар – бошқаларнинг ўйини ўхшамаган пайт, айнан Дембеленинг тўп билан тезланиши рақиб жарима майдончаси ичида кескинликни ҳосил қилади.



Универсал ўйинчилар


Хави ўнг қанот ҳимоячи бўлса ҳам Серхи Робертонинг жарима майдончаси ичига силжишини кўрсатиб берди. Испан "Интер"га қарши ЧЛ 4-тур доирасидаги ўйинда шундай қилди ва икки бор рақиб дарвозаси томон хавфли зарба берди.


Яна бир мисол – Франк Кессье ўнг қанот ҳимоячи позициясида ҳаракатланиши. Тажрибали ярим ҳимоячи "Барса"нинг ўнг қанотини кучайтирди. Паслар Усмоннинг энг кучли томони эмас, Франк эса бу борада унга яқиндан ёрдам бермоқда.


Алехандро Бальде муаммосиз Маркос Алонсо ёки Жорди Альбанинг ўрнини эгаллаши мумкин, марказий ҳимоячи Кунде эса қанотда ўйнай олади.



"Реал" фойдасига


Рақибнинг жароҳатларга мойиллиги


Аввало қайд этиш керак, мадридликлар "Барса"нинг оптимал таркиби билан ўйнашмайди. Кундеда жароҳат бор, у Эл Класикогача тикланиши мумкин, аммо Хави уни майдонга тушириш имконияти паст.


"Реал"га қарши марказий ҳимоячилар Араухо, Кристенсен, ўнг қанот ҳимоячи Бельерин ва форвард Мемфис Депай ўйнай олмайди. 



Ягона йўқотиш


Тибо Куртуанинг жароҳати украиналик дарвозабон Андрей Лунин учун ажойиб имконият. Карло Анчелотти бельгияликнинг ўринбосарига жароҳат сабаб мурожаат қилиши мумкин.


Андрей "Шахтёр"га қарши ўйинда яхши ҳаракат қилди. Клуб мураббийи Карло Анчелотти эса Куртуа пайшанба куни умумий машғулотларни бошлаши ва "Барса"га қарши ўйинга тайёр бўлишини айтди.


"Реал" учун энг яхши тарафи мавсумнинг боши жароҳатларсиз ўтмоқда, каталонияликларга қарши эса кучлилар майдонга тушади.



Хотиржамлик


"Қаймоқранглилар" камдан-кам бундай даражадаги ўйин ёки топ қарама-қаршиликларни бой беради. "Ливерпуль" билан ЧЛ финалини эсланг – испан гранди ўйин бўйича яққол етакчи эмас эди, аммо шундай бўлса-да, тарозини ўз томонига оғдирди. Бунга қадар Карло Анчелотти шогирдлари ПСЖ, "Челси" ва "Манчестер Сити"дан ўтишганди.


Итальян менежери ушбу клубни беш бармоғидай билади ва керак бўлганда, ўйинчиларини юз фоизга ҳаракатлантириши мумкин.



Янги кучли ўйинчилар


"Барселона"дан фарқли равишда равишда, "Реал" сўнгги йилларда юлдузли ўйинчиларни харид қилмаяпти. "Қаймоқранглилар" буни кам қилишмоқда. Перес "Манчестер Юнайтед"га кетган Каземиронинг ўрнини "Монако"дан Орельен Чуамени билан тўлдирди. Марказий ҳимоя "Челси"дан Антонио Рюдигер билан тўлдирилди. Иккиси ҳам тез-тез асосий таркибда майдонга тушади, "Монако" собиқ хавбеки эса умуман етакчилардан бирига айланиб олди.



Хулоса. Тенглик


Кучлироқ "Реал" ҳақида кўп гапириш мумкин – бу барибир йиллар давомида синалган лойиҳа, "Барса" эса қурилиш жараёнида. Аммо, фақатгина лойиҳанинг ажойиблиги 3 очко бермайди – ўйинчиларнинг савияси бўйича каталонияликлар ашаддий рақибларидан қолишишмайди. Шунингдек, битта ўйинда ҳамма нарса бўлиши мумкин – мотивация факторини ҳам ҳеч ким бекор қилгани йўқ.


"Реал"нинг уйдаги ўйин фактори ҳам анча баҳсли. Клублар сўнгги беш йил давомида бир-бирлари билан 15 бор ўйнашди – 8та ўйинда меҳмонлар ғалаба қозонишди (4 марта мезбонлар ва 3 марта дуранг).


"Эл Класико"да дуранг камдан-кам содир бўлади. Рақиблар дуранг ўйнашни унчалик хушлашмайди – сўнгги бор улар 2019 йилда (0:0) дуранг ўйнашган.




Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика