UZ

Сўнгги янгиликлар

19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  0 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   2 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  0 18:39Globe Soccer Awards талқини бўйича йил мураббийи мукофотига даъвогарлар номи эълон қилинди  0 17:55Суперлига. "Шўртан" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4 17:44УЕФА "Барселона"га рухсат берди  2 17:27"Гулистон" қайтмоқда. Жамоа иккинчи лигада чемпион бўлди  1 17:24Максим Шацких: “Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини доимо ҳис қилиб турдим. Барчага раҳмат”  7 17:12Италиялик мутахассис: "Миллий терма жамоадаги имконият учун Фабио Каннаваро ва ЎФАга миннатдорчилик билдираман"  3 16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  4 16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  21 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  2 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  2 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  8

Усмонов «Футбол шарҳи» кўрсатуви ҳамда «Бунёдкор» футбол клубини танқид остига олди Янгиликлар

Усмонов «Футбол шарҳи» кўрсатуви ҳамда «Бунёдкор» футбол клубини танқид остига олди

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов ҳар душанба куни «Спорт» телеканалида эфирга узатиладиган «Футбол шарҳи» кўрсатуви учун махсус интервью берди.
ЎФФ Президенти Мираброр Усмонов Футбол шарҳи дастури учун махсус интервью берди. Таъкидлаш лозим, Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти интервью чоғида миллий терма жамоа ва унинг атрофидаги гапларга ҳамда миллий терма жамоа бош мураббийи масаласига ўз муносабатини билдирди. 


Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов Футбол шарҳи дастурига берган интервьюси чоғида миллий терма жамоа ва унинг атрофидаги гапларга ўз муносабатини билдирди.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов Футбол шарҳи дастурига берган интервьюси чоғида миллий терма жамоа ва унинг атрофидаги гапларга ўз муносабатини билдирди ва бош мураббий Миржалол Қосимовни ҳимоя қилди. Мираброр Усмонов турли ОАВда Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимовни ҳақорат қилганларни кескин танқид остига олди. Шу билан бирга конструктив танқид бўлса, ЎФФ Президенти ҳар қандай танқидни кўтаришини, унинг устида ишлашга тайёрлигига алоҳида урғу берди.

Таъкидлаш жоиз, интервью чоғида ЎФФ Президенти «Футбол шарҳи» кўрсатувидаги «Бунёдкор» - «Локомотив» учрашуви шарҳи ва унинг муаллифини кескин танқид остига олди. Усмоновга кўра, «Бунёдкор» - «Локомотив» клублари ўртасидаги ўйиннинг видеошарҳи ноҳолислик асосига қурилган ва куракда турмайдиган гапларга тўла. Усмонов ҳакамларга эътирозни расмий мурожаатнома билан эмас, матбуот анжуманидаги айблов билан билдирган «Бунёдкор» ФКни ҳам танқид қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмоновнинг махсус интервьюси 22 июль, душанба куни соат 20:20да ҳамда 23 июль, чоршанба куни соат 13:30да «Спорт» телеканалининг «Футбол шарҳи» дастурида эфирга узатилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика