UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  8 01:20ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  8 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5

Усмонали Исмоналиев: "Мағлубиятга баҳона изламоқчимасман" Янгиликлар

Усмонали Исмоналиев: "Мағлубиятга баҳона изламоқчимасман"

Ўз майдонида "Металлург" жамоасини қабул қилган "Андижон" рақибига уч очкони совға қилди.

Баҳсдан олдин Андрей Шипилов шогирдларининг имкониятлари юқори чамаланган эди. Амалда ҳам шундай бўлиб чиқди. Ўз уйида мағлубият аламини тотиб кўрган "Андижон" футболчиларига янги мураббий Виктор Кумиковнинг фалсафасини тушуниб олиши учун маълум бир вақт керак. Буни кечаги ўйин ҳақида фикрларини билдирган футболчи Усмонали Исмоналиев ҳам тасдиқлаган ҳолда баҳс борасидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Рақибимиз "Металлург" совринли ўринлар учун курашаётган яхши савиядаги жамоа ҳисобланади. Улар ўтган турда сафарда "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратган эди. Шу боис биз билан учрашувга кўтаринки кайфиятда етиб келишди. Уларнинг таркибидаги футболчиларнинг спорт формаси яхши эканлиги кўриниб турибди.  Биз эса яна ўз хатоларимиз эвазига мағлуб бўлдик. Мағлубиятга баҳона изламоқчи эмасман. Биз ҳам ғалаба учун майдонга тушгандик. Футболда гоҳида пасайишлар бўлади. Мағлубиятлар кетидан эса ёрқин ғалабалар келади. Кейинги ўйинларда ютишга ҳаракат қиламиз",- дейди Усмонали Исмоналиев.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика