UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 00:12ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  7 00:04ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  7 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5

Усмон Тошев: “Яхши ҳимояланяпмиз лекин қарши ҳужумда оқсаяпмиз” Янгиликлар

Усмон Тошев: “Яхши ҳимояланяпмиз лекин қарши ҳужумда оқсаяпмиз”

Кеча “Андижон” клуби ўз уйида “Янгиер” жамоасини қабул қилди.

Ушбу учрашувдан сўнг “Андижон” жамоаси бош мураббийи Усмон Тошев ўз фикрларини билдирди.

“Янгиер” жамоасига қарши учрашувнинг иккинчи бўлимида шогирдларимдан умуман бошқача ўйин кутгандим. Жамоага келганимга кўп бўлмади. Қисқа вақт ичида футболчиларни ўйинга ҳар томонла тайёрлаб бўлмайди. Лекин мен шунга ҳаракат қиляпман. Футболчиларимизнинг 4тасида қизил карточка 4тасида сариқ карточкаси бор эди. Улар майдонда қўрқиб ўйнашмоқда. Лекин бу баҳона эмас. Билмайман нимагадур ушбу баҳсда футболчиларда бироз хаяжон бўлди. Аввалги турда “Истиқлол” жамоасига қарши учрашувда бироз эркинроқ ўйин ўтказгандик. Биз умуман бошқача ўйин кўрсатишимиз керак эди. 

Лекин марказда кўпроқ тўпни рақибларга олдириб қўйдик. Ўнг ва чап қанот чизиғимиз фаол ўйин кўрсатмади. Бунга нима сабаб бўлди билмайман. Ҳужумларимиз жуда ҳам ёмоқ чиқди. Машғулотларда ҳаммаси аъло даражада эди. Ўйин вақтида жамоани умуман танимай қолдим. Уларни хаяжон босдими ёки бошқа сабаби борми билмайман. Яҳши ҳимояланяпмиз лекин қарши ҳужумда оқсаяпмиз. Гол урмаган жамоа ғалаба қозонмайди. Бу футбол. Кимдур ғалаба қозонади яна кимдур мағлуб бўлади. Қолган учрашувларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз", - дейди "Андижон" бош мураббийи Усмон Тошев 



Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика