UZ

Сўнгги янгиликлар

13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  0 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  17 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0

Усмон Тошев: "Ўзбекистон билан ўртоқлик учрашуви Тожикистон учун ҳар томонлама қулай" Янгиликлар

Усмон Тошев: "Ўзбекистон билан ўртоқлик учрашуви Тожикистон учун ҳар томонлама қулай"

Тожикистон терма жамоаси яқин кунларда йиғин бошлаши ҳақида хабар берган эдик.

Биз бу борада Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи, ўзбекистонлик мутахассис Усмон Тошевнинг фикрларига қулоқ тутдик.

"Тайёргарликни секин-аста бошламоқдамиз. Сентябрь ойида Ўзбекистон билан ўртоқлик учрашувидан сўнг Дубайга учамиз ва у ерда ҳам бир нечта назорат баҳсларида иштирок этамиз. Буларни барчаси режамиздан ўрин олган. Расмий ўйинларга тайёргарлик жараёнида барча терма жамоалар ўзлари учун рақиб топади. Мақсад футболчиларни кўриб олиш ва турли тактикаларни синаб кўриш. Ўзбекистон билан ўйинда ўз имкониятларимизни яна бир бор кўздан кечириб олишни мақсад қилганмиз. Мен учун ҳам бу фойдали бўлиши табиий. Шогирдларимни машғулотдаги ҳаракатлари  билан ўйиндаги ҳаракатлари ўртасида фарқ бўлади. Ўзбекистон билан ўйиндан сўнг футболчиларимнинг жисмоний ҳолати, тактик тайёргарлиги борасида хулосага келиб оламан. Ўзбекистон билан ўйин биз учун ҳар томонлама қулай. Биринчидан яқин, иккинчидан таомларимиз ва иқлимимиз ўртасида деярли тафоувт йўқ. Узоқ масофа йўл юрмаймиз. Ҳар бир терма жамоа ўзи учун қулай бўлган томонни танлайди. Бир ҳафталик йиғинга киришганмиз. Боз устига карантин ҳам режаларимизга маълум даражада таъсир қилди. Ишлашда давом этамиз",- дейди Усмон Тошев.


Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика