Усмон Дембеле "Барселона"нинг сўнгги таклифини рад этди
27 май 2022 13:31
Янгиликлар
Усмон Дембеле "Барселона"нинг сўнгги таклифини рад этди
Ҳужумчи Усмон Дембеле "Барселона"нинг сўнгги таклифини рад этди ва ёзда эркин агентга айланадиган бўлди.
Олдинроқ, Каталония клуби президенти форвардга ўйлаб олиш учун вақт бергани айтилган эди. Бироз мулоҳазадан сўнг Дембеле таклифни рад этишга қарор қилди.
Форварднинг ПСЖга ўтиши мумкинлиги айтилган эди, аммо Париж клуби ўйинчининг хизматларига эҳтиёж сезмаётгани маълум бўлди.
Футболчи жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 21та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 13та ассист қайд этди.
Фикрлар