UZ

Сўнгги янгиликлар

20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  2 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  16 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  26 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  1 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1

Урғочи фил ЖЧ-2014да Германия терма жамоаси Португалияга ютқазишини тахмин қилди Янгиликлар

Урғочи фил ЖЧ-2014да Германия терма жамоаси Португалияга ютқазишини тахмин қилди

Германиядаги Серенгети табиат боғида сақланаётган Нелли лақабли урғочи фил футбол бўйича Германия миллий терма жамоасининг Бразилияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатидаги иштироки натижаларини олдиндан тахмин қилди.
Бу ҳақда NDTV Sports хабар бермоқда.

Жониворнинг тахминига кўра, мусобақанинг гуруҳ босқичида немис футболчилари Португалия терма жамоасига имкониятни бой беради, бироқ Гана ва АҚШ терма жамоалари устидан ғалаба қозониб, мундиал плей-офф босқичига йўл олади.

Хабар беришларича, Неллининг прогнозларига Германия терма жамоаси сафида 1974 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан собиқ дарвозабон Зепп Майер ҳам қўшилган.

«Фолбин-фил» ўз тахминларини учрашув иштирокчиларининг байроқлари туширилган икки дарвоза ёрдамида амалга оширмоқда.

Бунда урғочи фил олдига тўп қўйишяпти ва қайси дарвоза ишғол этилса, Неллининг «фикрича», ўша жамоа имкониятни бой беради, деб ҳисобланилмоқда.

Нелли бунгача 33та футбол учрашувидан 30тасининг якуний натижасини тўғри топган. Хусусан, у 2006 йилги аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати, 2010 йили ЖАРда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати ва 2012 йилги Европа чемпионатидаги Германия миллий терма жамоаси ўйинлари натижаларини тўғри топган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика