

“Лестер”даги фаолияти билан танилган Найжел Пирсон “Уотфорд” клуби бош мураббийига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Пирсон “Лестер”ни АПЛда чемпион бўлган мавсумдан аввал бошқарган. Ўшанда у жамоани АПЛда олиб қолишга муваффақ бўлганди.
“Уотфорд” эса жорий мавсум АПЛда атиги 1 та ўйинда ғалаба қозонди. Жамоа навбатдаги турда “Кристал Пэлас”га қарши баҳс олиб боради.



