UZ

Сўнгги янгиликлар

16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  1 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  0 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  0 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  2 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  2 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  2 13:34Элдор Шомуродов мураббийи Нури Шахин, тўпурарлик пойгаси ва "Фенербахче" ҳақида гапирди  4 13:10"Шаржа" – "Насаф" учрашуви ўмонлик ҳакамларга топширилди  0 12:43"Навбаҳор" африкалик ҳужумчини жалб этмоқда  2 12:20Расман: "Машъал" ганалик футболчини таркибга қўшиб олди  0 11:51Интервью. Санжар Шоаҳмедов: "Металлург"нинг юқори мақсадлари бу клубга келишимда ҳал қилувчи омил бўлди"  0 11:24Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК мусобақаларида ишлайди  1 10:48Осимхен фаолиятини Европанинг ТОП жамоасида давом эттириши мумкин  2

Унутилиб бораётган 5 собиқ юлдуз Янгиликлар

Унутилиб бораётган 5 собиқ юлдуз

Профессионал футболчининг бир маромда фаолият олиб бориши жуда қийин. Узоқ вақт давомида юқори даражани сақлаб қолиш мураккаб жараён. Кимдир бунга дош беролмайди ва истеъдоди кескин равишда пасаяди. Бу ҳолат баъзи футболчилар билан содир бўлган, биз ҳозир шулар ҳақида гаплашамиз.

Жердан Шакири

Ампула: ярим ҳимоячи

Ёши: 29 ёш

Қаерда ўйнайди: "Лион" (Франция)

Шакири ҳеч қачон ҳақиқий юлдузга айланмаган. У "Бавария", "Интер" ва "Ливерпул"да тўп суришга муваффақ бўлди, аммо Жерданни ҳеч қачон асосий ролда гувоҳи бўлмаганмиз. "Ливерпуль" таркибида швейцарияликлар футболчи учун сўнгги икки мавсум омадсиз бўлди. Шакири жамоадаги ўрнини йўқотди ва икки йил давомида Премьер-лигада бор йўғи 21 ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Натижада, ушбу ёзда Жердан 6 миллион евро эвазига ўртамиёна "Лион"га кўчиб ўтди. 29 ёшли ярим ҳимоячи Франция диёрида ҳозирда "Барселона"да ўйнаётган Депай каби ўз фаолиятини жонлантириш имкониятига эга бўлади.


Жек Уилшер

Ампула: ярим ҳимоячи

Ёши: 29 ёш

Қаерда ўйнайди: эркин агент

Жароҳатлар Уилшерга ўзини тўлиқ намоён этишга имкон бермади. Ўз вақтида у "Арсенал" етакчиларидан бири бўлган ва мунтазам равишда Англия терма жамоасига чақириларди. Аммо фаолиятининг сўнгги йиллари омадсиз бўлиб чиқди. 29 ёшли ярим ҳимоячи ўтган мавсумни Чемпионшипда "Борнмут" сафида ўтказди. Ҳозир эса Уилшир клублардан бебаҳра қолган. Бир пайтлар порлаши кутилаётган футболчининг карьераси шундай завол топмоқда.


Кшиштоф Пентек

Ампула: ҳужумчи

Ёши: 26 ёш

Қаерда ўйнайди: "Герта" (Германия)

Пентек 2018/19 йилги мавсумда Европа футболига динамит сингари кириб келди, у "Женоа" таркибида олти ой ичида 13 та гол урди. Бунинг ортидан 35 миллион евро эвазига "Милан"га трансфер қилинди ҳамда шу ерда поляк йигитнинг ўсиши тўхтади. 2018/19 йлги мавсумнинг қолган қисмида ҳам Кшиштоф ёмон натижа кўрсатмади — 18 учрашувда 9 та гол. Кейинчалик Пентек муаммоларга дуч келди. Аста-секин у таркибдаги ўрнини йўқотди ва 2020 йилнинг қишида "Герта"га бадарға қилинди. Бироқ Кшиштофнинг кетмони Бундеслигада ҳам учмади. Ўтган мавсумда у 32 ўйинда атиги 7 бор рақиб посбонларини ранжитган. Пентек "Милан"га кўчиб ўтганида, унинг карьераси шу тариқа давом этиши етти ухлаб, тушингизга кирмаган бўлиши керак.


Деле Алли

Ампула: ярим ҳимоячи

Ёши: 25 ёш

Қаерда ўйнайди: "Тоттенхэм" (Англия)

Сўнгги йилларда "Тоттенхэм"нинг порлаган юлдузи ва етакчиси бўлган Деле Алли ҳам юлдузлар маконида адашиб қолди. 25 ёшли ярим ҳимоячи ўтган мавсумда АПЛда 15 ўйинда майдонга тушиб, бор-йўғи битта голли узатмани амалга оширган. Алли шунчалик орқага кетдики, унинг трансфер бозоридаги нархи уч йил ичида 100 миллион евродан 30 миллион еврога тушди. Деле Англия термасидаги ўрнини ҳам йўқотди ва сўнгги Европа чемпионатини ўтказиб юборди. Аммо у ҳали 25 ёшда. Аллининг юқори даражага қайтиши учун ҳали-ҳамон йўллар очиқ.


Набиль Фекир

Ампула: ярим ҳимоячи

Ёши: 28 ёш

Қаерда ўйнайди: "Реал Бетис" (Испания)

Фекир ҳам охирги вақтларда тақдирга тан берди. 2018 йилда у "Ливерпул"га ўтиш арафасида эди. Аммо кейинчалик трансфер амалга ошмай қолди ва Фекирнинг фаолиятида пасайиш кўзга ташланди. 2019 йилда Набил 19 миллион евро эвазига "Бетис"га ўтди. Аммо француз футболчиси у ерда бирор нарсани қойиллатиб қўймади. Ўтган мавсумда Фекир 33 ўйинда атиги 5 бор дарвоза тўрларини титратган. Унга ҳозирда топ-клублар томонидан "совчи"лар келмай қўйган. Афсуски, Фекирнинг орзулари ҳам саробга айланмоқда.


Оқил Абдубарноев тайёрлади

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика