"Унион" бош мураббий Урс Фишер билан хайрлашди
15 ноя 2023 15:14
Янгиликлар
"Унион" бош мураббий Урс Фишер билан хайрлашди
Ҳар икки томон ўзаро келишиб шундай қарорга келган. Бош мураббий клуб президенти Дирк Цинглер билан юзма-юз учрашуви вақтида якуний қарор қабул қилинган.
Фишер "Унион"ни 2018 йил ёзидан буён бошқариб келаётганди. Швейцариялик мутахассис клуб тарихидаги энг муваффақиятли мураббий ҳисобланади. Ўзининг биринчи мавсумидаёқ Фишер жамоани Бундеслигага олиб чиқишни уддалади. Шунингдек, айнан Урс қўл остида "Унион" тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этди. Ўтган мавсум жамоа тўртинчи ўринни эгаллади ва ҳозирда Чемпионлар Лигасида иштирок этмоқда. Бу ҳам "Унион" тарихида илк бор юз берган воқеалар саналади.
Бугунги кунда "Унион" барча мусобақаларни инобатга олганда 14 ўйинлик мағлубиятли серияни қайд этмоқда. Бундеслигада Берлин жамоаси охирги, 18-ўринни эгаллаб турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар