

“Эртага бизни нима кутиб турганини ҳис қилиб турибмиз. Асосий таркибда майдонга тушадиган барча футболчилар руҳий томондан ушбу баҳсга тайёрлар. Улар тажрибали футболчилар.
Жавоб ўйинида ҳам худди биринчи учрашувдаги сингари ишонч билан ўйнашимиз лозим. Бизга қарши кучли рақиб майдонга чиқади. Эртага нималарга қодирлигимизни кўрсатишимиз керак бўлади. Биринчи баҳсдаги ҳолатни такрорлашга уриниб кўрамиз”, дейди Эмери.



