
"ЎФФ миллий терма жамоа сафида 50 дан зиёд учрашувда майдонга тушган ва ҳозирда термадаги фаолиятини якунлаган футболчилар билан муносиб ҳайрлашишни режалаштирган. Уммон билан Тошкентда ўтказиладиган учрашувда катта эҳтимол билан Виктор Карпенко, Максим Шацких ва Улуғбек Бақоевлар майдонга тушишади ва мухлислар олқиши остида терма жамоа билан хайрлашиш имкониятига эга бўладилар", - деб ёзади "Бунёдкор" матбуот хизмати вакили Аброр Имомхўжаев ўз твиттерида.