UZ

Сўнгги янгиликлар

16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  2 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  0 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  5 15:07U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистоннинг Канадага қарши таркиби маълум!  1 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  2 14:15"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди  6 13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  10 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  2 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  1 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  8 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  27 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  3 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  9 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  1

Уммондаги муваффақиятсизликнинг бош айбдори ким? (Сўровнома натижалари) Янгиликлар

Уммондаги муваффақиятсизликнинг бош айбдори ким? (Сўровнома натижалари)

Сайтимизга U-22 Осиё чемпионатидан сўнг “Уммондаги муваффақиятсизликнинг бош айбдори ким?” мавзусида сўровнома қўйгандик.
Бугун мазкур сўровнома натижаларини эълон қиламиз.

Маълумки, Шуҳрат Мақсудов бошчилигидаги жамоа у ерда учта ўйин ўтказиб, бир ғалаба ва икки мағлубият қайд этган ҳолда ортга қайтиб келди. Ёшлар терма жамоамиз бу билан ҳатто гуруҳдан ҳам чиқа олмади. Ваҳоланки, биз улардан камида ярим финалга чиқишни кутгандик.

Сўровнома қўйилганидан бери шу кунгача жами 847 нафар киши иштирок этибди. Қуйида натижаларни келтириб ўтсак.

Сўровнома: Уммондаги муваффақиятсизликнинг бош айбдори ким?
Мураббийлар штаби – 308 овоз
Футболчилар – 81 овоз
Терма жамоалар маркази – 181 овоз
ЎФФ – 277 овоз

Кўриб турганингиздек, энг кўп овозни “Мураббийлар штаби” деган жавоб олган. Яъни, сўровномада иштирок этган 308 киши айнан шу вариантда тўхталган. Бунинг ҳам ўзига яраша сабаблари бор, албатта. Ушбу жамоага янги бош мураббий этиб Шуҳрат Мақсудов тайинланди. Тан олайлик, Мақсудовда жамоани тайёрлаш учун етарлича фурсат бўлмади. Эҳтимол, шунинг учун ҳам мураббий натижа кўрсата олмаган бўлиши мумкин. Лекин бу вариант энг кўп овоз йиққанига қараганда, мухлислар Шуҳрат Мақсудовдан хафа бўлишган, чунки бу таркиб билан ҳеч бўлмаганда гуруҳдан чиқишимиз шарт эди.

Кейин 277 овоз тўплаган ҳолда ЎФФ варианти иккинчи ўринни эгаллади. Бунинг боиси шундаки, ЎФФ ҳам бош мураббийни танлашда, ҳам жамоага керакли шароитларни қилиб бермагани учун мухлисларнинг кўп қисми шу жавобда тўхталган. Аслини олганда Ўзбекистон футбол федерацияси бутун ўзбек футболини назорат қиладиган ташкилот ҳисобланади. Ҳар қандай ёшдаги терма жамоаларнинг фаолияти шу ташкилотга боғлиқ. Албатта, ЎФФ томонидан U-22 жамоамизга эътибор юқори бўлмаганидан кейин гуруҳдан чиқа олмаслик оддий ҳол саналади.

“Терма жамоалар маркази” деган жавоб эса 181 овоз билан учинчи бўлди. Марказни ташкил этишдан мақсад нима бўлгани барчамизга маълум. Лекин Марказнинг фаолияти бугунги кунда кўпчиликни қониқтирмаяпти. Буни Уммондаги қитъа биринчилигида иштирок этган ёшлар терма жамоасига керакли ўртоқлик ўйинлари ва пухта тайёргарлик режасини тузиб бермаганидан ҳам билсак бўлади.

Ва ниҳоят энг кам овозни “Футболчилар” варианти йиғибди. Футболчиларимизнинг ўйинини кўрдик, уларда иштиёқ бўлгани билан тайёргарлик суст олиб борилгани туфайли ўйлаган барча ишларини майдонда амалга ошира олишмади. Аслини олганда бу терма жамоанинг муваффақиятсизлигида кўп ҳам футболчиларни айбламаслик керак. Энг асосий айб барибир мураббийлар штаби, ЎФФ ва Терма жамоалар марказига бориб тақалаверади. Ўйинчиларимизнинг салоҳиятидан келиб чиқиб улар бундан ортиғига лойиқ эдилар дея оламиз. Ўқувчи билмаса айб аввало ўқитувчида бўлади деганларидек, футболда шундай бўлмоғи лозим. Мураббий ўргатмаганидан кейин футболчи ҳам ўз билганича тўп тепаверади.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика