UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  9 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  3 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  7 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  6 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  2 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  2 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  7 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  3 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  4 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  10

Уммон бош мураббийи Жанубий Кореяга қарши ўйиндан кейин мусобақа фаворитларини айтди Янгиликлар

Уммон бош мураббийи Жанубий Кореяга қарши ўйиндан кейин мусобақа фаворитларини айтди

U-20 Осиё чемпионати 1-тури доирасида Жанубий Корея термасига қарши ўйиндан кейин Уммон термаси устози Хуан Давид Мансилья саволларга жавоб қайтарди.

- Ўйин ҳақида фикрларингиз?

- Биз бугун кучли рақиб билан тўқнаш келдик. Гол уришга ҳаракат қилдик, бироқ муаммоларга дуч келдик. Ўйинимизни таҳлил қилиб чиқамиз ва кейинги баҳсда яхшироқ ўйин намойиш этишга интиламиз.

- Ҳимоя чизиғи бугун кўп ҳато қилди, ҳимоячиларингиз ўйинига изоҳ бериб ўтсангиз?

- Рақибларимиз кучли эди, кореялик хужумчилар тез харакатланишди ва шу сабаб жамоалар даражасидаги фарқ яқол сезилиб турди. Бизнинг ҳимоячилар рақиб билан курашишга қийналди.

- Ҳакамларнинг қарорларидан мамнунмисиз?

- Улар ўйини яхши бошқаришди, уларга эътирозим йўқ.

- Биринчи учрашувдан сўнг, жамоангизни имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Кейинги баҳсларда йигитлар яхшироқ ўйнашади деган умиддаман, бизга энди фақатгина ғалаба керак. 

- Ушбу турнирда қайси терма жамоаларни фаворит деб ҳисоблайсиз?

- Турнирга барча жамоалар ғолиб бўлиш келган ва кучли жамоалар етарлича, асосий фаворитлар қаторида Ўзбекистон, Япония ва Жанубий Кореяларни кўрсатган бўлардим.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика