UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39Роналдо: "Анчелотти – ажойиб мураббий. У барчасини изига солади"  6 19:14"Олтин тўп-2025" тақдирлаш маросимининг санаси ва жойи эълон қилинди  13 18:54Суперлига. ОКМК – "Нефтчи" (матнли трансляция)  15 18:21Лапорта "Барселона" қачон асосий стадионига қайтишини тушунтирди  4 17:53"Манчестер Юнайтед" Родриго учун таклиф тайёрламоқда  4 17:25Эмилиано Мартинеснинг хизматлари "Барселона" ва МЮга таклиф қилинди  9 16:57BBC канали Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини танқид қилган Линекерни ишдан бўшатмоқчи  15 16:30Чемпионликни бой берган "Аякс" бош мураббийи истеъфога чиқди  3 16:03"Манчестер Сити" Украина терма жамоаси ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 15:34Роналду яқин орада фаолиятини тугатиш ниятида эмас  7 15:08Артета: "Арсенал" сўнгги уй ўйинида АПЛни ютишини орзу қилгандим"  4 14:45Breaking! "Манчестер Юнайтед" Матеус Кунья билан шартнома имзолашга яқин!  4 14:27"Лочинлар" "қалдирғочлар"нинг "қанотини қайирган" ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 14:18Валерий Седунов вафот этди  1 13:51"Қолишимни кутмагандим". Салоҳ – шартномаси ҳақида  1

Умидларни оқлолмаган захира Янгиликлар

Умидларни оқлолмаган захира

Бу мавсум "Реал" захира футболчилари ишончни оқлай олишмади.

Ахир ўтган мавсум омадли юришларда Хамес, Мората ва яна қатор футболчилар захирадан майдонга тушиб, фойда келтирганини кўпчилик таъкидлади ва бу яққол сезилиб улгурди. Айнан улар сабабли ҳам "Реал" нафақат ЕЧЛда балки, ички чемпионатда ҳам муваффақият қозонганди. Бу мавсум эса... Бу мавсум ишлар унчалик яхши эмас. Маркос Льоренте ҳамда Борха Майораль бунга ёрқин мисол бўла олади.


Маркос Льоренте

Дани Себальос билан бир қаторда Льоренте жамоага янги келиб қўшилганлар ичида энг оғир мавсумини ўтказди. Ижара асосида "Алавес" таркибидаги ажойиб ўйинларидан сўнг Маркос ўтган ёз "Бернабеу"га қайтганди.

Зинедин Зидан Льорентени жуда кам ишга солди. Ваҳоланки айнан испаниялик Каземиронинг тўғридан-тўғри ўринбосари бўлиши кутилганди. Маркоснинг ўзи ҳам басклар юртидан шу мақсадда қайтганди. Хаттоки биринчи интервьюларидан бирида: "Қаерга келганимни ва Каземиро жамоа учун қандай муҳим фигура эканлигини тушуниб турибман. Бу осон бўлмайди, лекин мен асосий таркиб учун курашиб кўрмоқчиман. Дунёнинг энг кучли клубида асосий таркибда тўп тепиш ажойиб бўларди", - деганди. Аммо 20 ўйинда 23 ёшли ярим ҳимоячи бор йўғи 1064 дақиқа ҳаракат қилди. Каземиронинг кўрсаткичидан уч баробар кам.

Қирол Кубогида Льоренте кўпроқ кўриниш берди: у олти ўйиннинг барчасида майдонга тушди. Эслатиб ўтамиз, «Реал Мадрид» ҳам ушбу мусобақада 6 учрашув ўтказди холос. Аммо Ла Лига ва Чемпионлар Лигасидаги вазият умуман бошқача эди. Каземиро бу мусобақаларда еттита ўйинни ўтказиб юборди (АПОЭЛ, "Бавария", "Реал Сосьедад", "Жирона", "Атлетико", "Атлетик" ва "Барселона"га қарши), аммо уларнинг ҳеч бирида Льорентега ҳам таркибда жой топилмади. Ёш ярим ҳимоячи Ла Лиганинг бор йўғи уч ўйинида асосий таркибда майдонга тушид: "Леванте", "Хетафе" ва "Эспаньол"га қарши ва "Сельта"га қарши уй ўйинида (шанба куни бўлган ўйин) ҳаттоки қайдномага ҳам киритилмади.


Борха Майораль

Майораль жамоага Льорентедан кўра кўпроқ фойда келтирди, аммо уларнинг вазияти унчалик фарқ қилмайди: "Мадрид" форвард жамоани тарк этган Альваро Мората ўрнини тўлдиришига умид қилганди. Клубдагилар айнан Майораль мунтазам гол уришига ва зарур паллада захирадан тушиб, ўйинни кучайтиришига ишонишганди. ҳа, ҳужумчи 23 ўйин (901 дақиқа)да 7та гол уришга муваффақ бўлди. Имкониятларидан келиб чиқиб, ҳар 128 дақиқада гол ураётган Борханинг кўрсаткичлари ёмон эмаслигини таъкидлаш мумкин, бу борада у "Лион"га кетган Марианодан қолишмаяпти: 2016/17-йилги мавсумда Диас майдонда 14 ўйинда 302 дақиқа ҳаракат қилганди.

Шу ўринда Зидан Майоралга имкон беришдан кўра, "тўққизинчи"(майдондаги позицияси бўйича) ўйинчи ролида Криштиану Роналдуни туширишни маъқул кўргани эътиборга лойиқ. Бу Зизу Борхага унчалик ишонмаслигини билдиради.

Келажакда уларни нима кутмоқда?

Март ойида AS нашри Льоренте "Мадрид"ни тарк этишга қарор қилгани ҳақида хабар берганди. Маркоснинг хизматларига "Реал Сосьедад" ва Франкфуртнинг "Айнтрахт" жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Қизиқ жиҳати шундаки, ҳар икки клуб таркибида аввал "Реал Мадрид" шарафини ҳимоя қилганлар – Диего Льоренте ва Омар Маскарель бор. "Қироллик клуби" ва номи тилга олинган жамоалар ўртасида яхши алоқалар ўрнатилган.

Майораль ҳам яқин орада Испания пойтахтидан кетишини сезиб турибди ва "Леганес"га қарши ўйиндан сўнг шундай деди:

"Кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун мавсум охирида жамоани тарк этишга мажбур бўлишимни сезяпман".

Агар Майораль Испаниядан вариант топа олмаса, яхши таниш Бундеслигага қайтгани маъқулдек. У ерда у ёдингизда бўлса, "Вольфсбург" шарафини ҳимоя қилган.


Омонжон Тўхтамирзаев таржимаси 

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика