UZ

Сўнгги янгиликлар

16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  0 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  0 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  3 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  1 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  8 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  0 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  11 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  26 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  5 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  4 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  2 10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  3

Умид Аҳмаджонов: "Суперлига форматини ўзгартирдик" Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов: "Суперлига форматини ўзгартирдик"

Кеча — 5 январь куни ПФЛ вакиллари ЎФА раҳбарияти билан учрашувда иштирок этди. Унда миллий чемпионатнинг 2019 йилги мавсуми юзасидан муҳокамалар борди.

“Ўтган йил сўнгида қилган энг яхши ишимиз — ПФЛни алоҳида чиқариб юборганимиз бўлди. Энди бу ташкилот ўз аравасини ўзи тортишни бошлади. Кечаги муҳокамадан кўнглим тўлди. Ҳатто айрим бандлар юзасидан ПФЛ йигитлари мен билан тортишишгача боришди (кулади). Аслида шундай бўлиши ҳам керак. Мамлакат футболини кўтариш йўлида биз бундай эркин мулоқот ва муҳокамаларга тайёрмиз”, — деб сўз бошлади ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов.
 

“Суперлига форматини роса муҳокама қилишди, худдики мамлакат футболи ривожига шу формат тўсқинлик қилаётгандек. Ҳар қандай инсон мағлубиятни тўғри тан ола билиши керак. Келишилган ўйинлар ёки интриганинг йўқолиб қолиши каби масалалар исталган форматда юз бериши мумкин. Муҳими ўтган мавсумни ҳамма “0” очкодан бошлади ва ҳеч кимга алоҳида имтиёз берилмади. Ҳаммада чемпионлик учун бирдек имконият бор эди. “Металлург”, “Бухоро”, “Насаф” ёки “Қизилқум”нинг интригадан четда қолгани оддий ҳолат. Исталган форматда ҳам ўрталик жамоаларида шундай бўлади. Муҳими қуйи лигага тушиб кетмаслик, чемпионлик масаласи, Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун яхши кураш кетди”.  
 
“Футболдаги шунча муаммо турганида форматни байроқ қилиб олган ҳурмати биз форматни ўзгартирдик. Кўрайликчи, энди ким нима ўйлаб топаркин”.
 

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика