UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  2 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  4 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  8 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  6 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  2 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  3 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  8 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  9 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  12 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  19 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  4 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  7 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0

Умид Аҳмаджонов: Ўзбекистон футбол ассоциацияси дўстликка, бирдамликка чорловчи лойиҳаларни қўллаб қувватлашда давом этади Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов: Ўзбекистон футбол ассоциацияси дўстликка, бирдамликка чорловчи лойиҳаларни қўллаб қувватлашда давом этади

ФИФА Россиянинг “Газпром” компанияси билан ҳамкорликда “Футбол дўстлик учун” ижтимоий лойиҳасининг 6-мавсумига старт берилгани ва 9 июнь куни Москвадаги “Спартак” клуби академияси майдонида мазкур лойиҳанинг очилиш маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилганди.

Бу йил ижтимоий лойиҳада дунёнинг 211 та мамлакатидан 1500 нафарга яқин болалар, миллий ассоциация делегатлари ва журналистлар иштирок этишмоқда.

Ўзбекистондан мазкур лойиҳада ёш дарвозабон Муслим Абдуманнопов ва ёш журналист Мардон Марупов иштирок этяпти. Кеча кун давомида лойиҳанинг финал босқичи бўлиб ўтди. Бугун, 14 июнь куни эса барча мамлакат аъзолари иштирокида “Москвариум” саройида катта форум бўлиб ўтди.

Тадбирни “Газпром” компанияси директорлар кенгаши раиси Виктор Зубков очиб берди. Шундан кейин Испания терма жамоаси ва Мадриднинг “Реал” клуби собиқ посбони Икер Касильяс сўзга чиқди. У ўз нутқида лойиҳанинг аҳамияти, футбол орқали дўстлар орттириш ва бирлашиш муҳимлигини таъкидлади.


Форум давомида мусобақа ғолиблари, турли номинацияларда энг яхши ёш футболчилар ва энг яхши ёш журналистлар тақдирланди. Ғолибларга совғаларни Россия терма жамоасининг энг яхши ўйинчиларидан бири ҳисобланган Александр Кержаков ва бошқа спорт юлдузлари топширишди. Тадбир якунида турли шоу-дастурлар ўтказилди ва қўшиқлар куйланди.

Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади – бутун дунёдаги ёш авлод ўртасида дўстлик, тинчлик, турли миллат ва маданият вакилларига ҳурмат каби юксак инсоний тушунчаларни тарғиб қилишдан иборат.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳам бу каби лойиҳаларни ҳамиша қўллаб-қувватлашга ва уларда фаол иштирок этишга тайёр.

“Футбол дўстлик учун” лойиҳаси бутун дунёдаги болаларни футбол атрофида дўстлашишга ундаган ажойиб лойиҳа ҳисобланади. Ўзбекистон вакиллари мазкур лойиҳада иккинчи бор қатнашишига қарамай, анча фаол тарзда тадбирларда иштирок этишди. Ўзбекистон футбол ассоциациси бундан кейин ҳам дўстликка, бирдамликка чорловчи, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи, футболни оммалашишига, ўзаро ҳурматни ошишига олиб келувчи лойиҳаларни қўллаб-қувватлашда давом этади” , - дейди Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика