UZ

Сўнгги янгиликлар

01:31"Ал Насср" январда Нуньес учун 75+ млн евро ва бонуслар таклиф қилди, аммо...  0 01:02ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал" 1:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  133 01:00ЕЧЛ. Плей-офф доирасидаги "Спортинг" — "Боруссия Дортмунд" ва "Ювентус" — ПСВ ўйинлари бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  4 00:55Пеп Гвардиола нега Грилишни асосий таркибга қўйди?  2 00:41ЕЧЛ. ПСЖ "Брест"га қарши плей-оффдаги биринчи ўйиндаёқ кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди  16 23:06УЕФА Чемпионлар лигаси финалини АҚШда ўтказиши мумкин  12 22:17Родриго "Реал"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  9 21:13"Реал" ёзда 120 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  22 20:44"Барселона" Франция чемпионатидан ҳужумчи олмоқчи  7 20:18Дибала Мадридга йўл олиши мумкин  2 19:44Асрор Алиқулов: "Суперлига Про лига эмас, бизни қийин ва қизиқарли мавсум кутмоқда"  4 19:20Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси БААда халқаро турнирда иштирок этади  2 18:38Тебас ЕЧЛ янги формати ҳақида: "Вазиятни янада ёмонлаштиришди. Клублар ўртасидаги тафовут ортиб кетяпти"  46 17:50Гвардиола: "Винисиус "Олтин тўп"га лойиқ эди"  41 17:24Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Осиё чемпионати финалига чиқди!  17

Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон аёллар ОТЖ билан учрашди Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон аёллар ОТЖ билан учрашди

Хабарингиз бор, яна икки кундан сўнг пойтахтимиз Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи саралашнинг иккинчи босқичига мезбонлик қилади.

 Гуруҳ босқичи тизимида кечадиган мазкур саралаш баҳсларида Ўзбекистон, Гонгконг, Иордания ва Вьетнам терма жамоалари бир квартетдан ўрин олишган. Ўзбекистон аёллар ОТЖ мазкур мусобақага жиддий тайёргарлик кўрди. Мусобақа бошланиши арафасида бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов «Чиғатой» терма жамоаларни тайёрлаш марказида аёллар ОТЖ билан учрашди. Суҳбат давомида МОҚ президенти футболчи қизларга омад тилар экан, уларда ўзбек футболи тарихида янги саҳифа очиш учун жуда яхши имконият борлигини алоҳида таъкидлади.

«Эътибор берган бўлсангиз, шу пайтга қадар Ўзбекистон Олимпия, жумладан, аёллар ОТЖга бунчалик катта эътибор қаратилмаган. Биз барча яхши шароитни яратишга ҳаракат қилдик. Хорижий ўқув-йиғин машғулотлари, кучли терма жамоалар билан назорат учрашувлари ва шу каби барча керакли нарсалар яратилди. Сиз ўзбек футболи тарихида янги саҳифа очишингиз мумкин ва сизларда биринчи бўлиб Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритиш имконияти бор. Бунинг учун бор кучингизни ишга солиб, мусобақани ёруғ юз билан якунлашингизга умид қилиб қоламиз. Ана шу саралаш босқичидан эсон-омон ўтиб олсангиз, шароитларни янада яхшилашга, сизлар учун ўртоқлик учрашувлари, хорижий ўқув-йиғин машғулотларини ташкил этишга ҳаракат қиламиз ва бу масалада ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Энг муҳими ана шу саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб олиш.

Оддийгина мисол, футболчиларимиз 1994 йил Хиросимада Осиё ўйинларининг чемпиони бўлган ва ўша тарихий ғалаба ҳозиргача эсланади ва ёдга олинади. Сизларда ҳам ана шундай тарих яратиш имконияти бор. Шундай экан, фурсатни қўлдан бой берманг», – деди Умид Аҳмаджонов.

 

Олимпия терма жамоаси қизлари билан учрашув якунига етгач, Умид Аҳмаджонов «Чиғатой» терма жамоаларни тайёрлаш марказида янги бунёд этилган футбол майдонини бориб кўздан кечирди. Шуни таъкидлаш лозимки, Голландиянинг «Хатко» компанияси юқори сифатли, энг замонавий технологияларга жавоб бера оладиган сунъий қопламали майдонни ётқизиб берди. Эътиборлиси, табиийга жуда яқин ушбу сунъий қопламали майдон Марказий Осиёда ягона ҳисобланади.

 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика