UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  4 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  15 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  402 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  1 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

Умид Аҳмаджонов: Муборак Рамазон ойида футбол мухлислари учун енгилликлар яратишга ҳаракат қиламиз Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов: Муборак Рамазон ойида футбол мухлислари учун енгилликлар яратишга ҳаракат қиламиз

Миллионлаб ўзбекистонликлар орзиқиб кутаётган муборак Рамазон ойига ҳам саноқли кунлар қолмоқда.

Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси раҳбарияти футбол учрашувлари вақтини мухлислар талабидан келиб чиқиб, қайта кўриб чиқади.

“Мухлисларни футбол майдонларига қайтариш учун изланишдан тўхтамаймиз. Улар учун яратиб бериладиган ҳар қандай шароит биринчи навбатда ўзимизни ҳам хурсанд қилади”, — деди ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов. — “Бунда биринчи галда ифторлик вақтини ҳисобга олиш керак. Яъни, футбол учрашувлари шундай вақтга қўйиладики, таймларнинг тугаши оғиз очиш вақтига йўл очиб беради. Ислом динига эътиқод қилувчи футбол мухлисларимиз ифторлик қилиш ҳамда ўз фарзларини адо этиш имкониятига эга бўлишади”.

Бунгача Профессионал футбол лигаси ўйинларнинг иш вақтида бошланмаслигига аҳамият бериб келаётганди. 8-турдан бошлаб эса айрим ўйинлар вақти ҳавонинг исиши сабаб бироз кечиктирилади. Шунингдек, ҳар тўрт йилда бир бор ўтадиган Жаҳон Чемпионати вақтида эса Суперлига клублари таътилга чиқиб кетади. Яъни, мундиал ҳавосидан нафас олишни истаган футбол мухлисларининг эътибори иккига бўлиниб қолмайди.

“Суперлигада 12 та клуб бўлса, улар мамлакатнинг турли бурчакларидан. Демак, ПФЛ ҳар бир вилоятда ифторлик вақти соат нечага тўғри келаётганига эътибор қаратиши керак. Чунки Республиканинг ғарбий ва шарқий минтақаларида оғиз очиш фарқи деярли 1 соатни ташкил қилиши ҳам мумкин. ПФЛ раҳбариятига ҳозирча Суперлига борасида топшириқ берилди. Про-Лига клубларининг савиясини 2—3 йилда кўтариб олсак, бундай масалалар уларни ҳам чеклаб ўтмайди”, — деб фикрини давом эттирди Умид Аҳмаджонов.

“Рамазон ойида юртдошларимиз, шунингдек, таровеҳ намозларига ҳам шошилади. Шундан келиб чиқиб, ўйинларнинг тугаш вақтини ҳам эътибордан четда қолдирмаслик керак. Муҳими — муборак ой давомида футбол мухлислари ўз фарзларини бемалол адо этиш баробарида, стадионларга келишда ҳам давом этишсин. Футбол ҳаммамиз учун байрамдек ўтиши керак”.

“Шу билан бирга тадбиркорларимиз ҳам бундай вақтда ўзларини кўрсатишларини истардим. Стадионларда оғиз очиш ниятида бўлган минглаб одамлар бўлади. Демак, уларга егуликлар, ичимликлар олиб келиш ҳам савобли иш, ҳам чўнтакка бироз бўлса ҳам фойда бўлиши мумкин. ЎФА ҳамда Ички ишлар вазирлиги ўзаро самимий ҳамкорликни йўлга қўйганимиздан келиб чиқсак, рўзадорлар учун мана шундай хизматларни кўрсатиш истагида бўлганлар учун барча стадионлар ўз эшикларини очиб беради. ЎФА эса босқичма-босқич стадионларимизда мана шундай хизматлар узлуксиз йўлга қўйилиши устида иш олиб боради”, — дейди Умид Муҳаммаджонович ЎФА ҳамда ПФЛ раҳбарияти билан йиғилиш вақтида.

Маълумот учун, Рамазон ойи вақтида Суперлиганинг 12, 13, 14, 15-тур учрашувлари, шунингдек, Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичи бўлиб ўтади. ПФЛ мана шу турларга ўйинлар вақтини Диний қўмита томонидан эълон қилинадиган Рамазон тақвимидан келиб чиқиб белгилайди. Бу борада бирор-бир ўзгаришлар бўлса, мухлисларга маълумот берилади. Шунингдек, уларнинг фикр ва мулоҳазалари ўринли бўлса, улар ҳам имкон қадар кўриб чиқилади.

Рейтинг: +90   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика