UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  111 22:12ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Габала"га 7 та гол урди ва чемпионлик учун янада дадил қадам ташлади  1 21:57"Ал Батаэҳ" — "Ажман". Таркиблар маълум  0 21:53"Галатасарой" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  7 21:45Суперлига. "Қизилқум" Навоийда "Машъал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  8 21:30Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 3:0  4 20:55Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди  147 20:20Родриго тиззасидан операция қилинди  3 19:53"Ливерпуль" испаниялик мутахассис номзодини ўрганмоқда  2 19:19Конте: "Агар Беллингем унинг натижасини такрорлаганида, "Олтин тўп"ни қўлга киритарди"  4 18:26Сэр Алекс Фергюсоннинг хотиралар китоби нашрдан чиқади  1 18:08"Насаф"нинг ўйини Самарқандда, "Сўғдиёна"нинг учрашуви эса мезбон мақомида Тошкентда ўтказилади  8 17:35Ўзбекистон Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди  0 17:15"Ливерпул"га қарши ўйинда "Сити"ни Пеп бошқаради. Бироқ Гвардиола эмас  2 16:47Стипе Перица "Нефтчи" тарихига кирди   2

Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги делегация Нукусда Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги делегация Нукусда

Эртага Қорақалпоғистон Республикаси пойтахти Нукус шаҳрида катта фестивал ташкил этилади.

Фестивал давомида турли спорт тадбирларини ўтказиш кўзда тутилган. Асосий тантаналар шаҳар марказидаги "Турон" стадионида бўлиб ўтади. Шунингдек, мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларига Президент совғалари топширилади.
1 июнь куни ўтказиладиган тадбирда Азамат Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти футболчиларидан ташкил топган футболчиларга қарши майдонга тушади.

Бугун мазкур спорт байрамида иштирок этиш мақсадида Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги спорт делегацияси ҳамда эстрадамиз юлдузлари Нукусга етиб келишди.

Делегация аъзолари Нукус халқаро аэропортида Қорақалпоғистон спорт жамоатчилиги томонидан тантанали кутиб олинди. Эртанги тадбирда футболчиларимиздан Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров, Достон Ҳамдамов ва Жамшид Искандеровлар ҳам иштирок этади. Қолаверса, U-23 терма жамоамиз бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ҳам делегация билан Нукусга етиб келди.

Эртага бўлиб ўтадиган асосий тадбирни Championat.asia ҳам воқеа жойидан ёритиб боришга ҳаракат қилади.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика