UZ

Сўнгги янгиликлар

09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  0 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  0 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  4 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  13 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  1 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  3 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  7 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  4 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  16 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  5

Умар Эшмуродов: "Учрашувларда жанговорлик ошганлиги сезилиб турибди" Янгиликлар

Умар Эшмуродов: "Учрашувларда жанговорлик ошганлиги сезилиб турибди"

“Шўртан” жамоаси “Бунёдкор” клуби устидан кичик ҳисобда ғалабага эришиб ўз майдонида муҳим уч очкони қулга киритди.

Ўйин тақдирини ҳал қилган ягона гол муаллифи, “оқ бўрилар” марказий ҳимоячиси Умар Эшмуродов  билан қисқа суҳбат уюштирдик.

-   Умар бугунги ғалаба  билан табриклаймиз
-   Раҳмат.

-    Бугунги учрашув ҳақида тўхталиб ўтсангиз.
-   Нима десам экан? Ўйин оғир кечди,  “Бунёдкор” жамоаси бутун ўйин давомида ташаббусни ўз қўлларида ушлаб туришди.  Бизнинг  жарима майдончамиз атрофида  бир неча хавфли вазиятлар содир этишди. Ҳимоядаги бехато ҳаракатларимиз эвазига жамоа рақибнинг хавфли кўринишдаги қарши ҳужумларини бартараф этишди.

-   Учрашувдан олдиндан бош мураббий томонидан  қандай вазифа қўйилган эди?
-   Рақибнинг хатоларидан умумли фойдаланиб, қарши ҳужум тактикасини амалга ошириш ва ҳимояда имкон қадар, тартибли ҳаракат қилиш эди.

-   Ихтиёр Каримов ўз шогирдларидан нимани талаб қилади?
-   Ишлашимиз ва ундан роҳатланишимизни.



-   Майдонда қайси жамоадошингиз билан яхши чиқишаяпсиз?
-   Намаганлик  тажрибали марказий  ҳимоячи Обид Жўрабоев  билан ҳамкорлигимиз ёмон чиқмаяпти, менимча.  Зеро, у билан битта қанотда тўп сурамиз ва кўпинча рақиб ҳужумларини бартараф этишда бир-биримизни тез тушунамиз. Майдон ташқарисида эса,  Жамол Отақулов, Олим Каримов, Отабек Нарзуллаев,  Сирож Ҳамроев, Ғулом Раҳмонов, Маьруфхон Муродовлар билан муносабатим аъло даражада. Улар билан турли мавзуларда суҳбатлашамиз, баҳслашамиз, ҳазиллашиб турамиз. Умуман олганда, жамоамиз аҳил-иноқ. Барчамиз бир мақсад йўлида бирлашганмиз.

-   Миллий чемпионатимиз бу йилги манзараси хусусида нима дейсиз?   
-   Учрашувларда жанговорлик ошганлиги сезилиб турибди, томошабоплик даражаси чакки эмас. Тўғри, “Локомотив”, “Насаф” клубларининг имкониятлари нисбатан баланд эканлигини рад этиб бўлмайди. Лекин қолганлар ҳам у қадар орқада эмаслар. Ҳар бир клуб хоҳ ўз майдони, хоҳ  сафарда бўлсин, рақибга жиддий кураш  таклиф этяпти. Бир сўз билан айтганда, бу йилги ўйинлар чемпионатимиз савияси анча ошганлигидаан далолат бермоқда.

-   Кейинги  тур баҳсларда ҳам жамоа зафарли юришларида давом эттиришига тилакдошмиз.
-   Раҳмат.

Фаҳриддин Чориев суҳбатлашди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика