UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Суперлига. "Насаф" – "Андижон" 0:1 (матнли трансляция)  7 19:53Алаба "Реал"ни тарк этишни режалаштирмаяпти  0 19:332026/2027 йилги мавсум учун Ўзбекистонга нечта квота ажратилди?  1 19:16Шешко МЮга ўтади — Here We Go!  1 18:49"France Football" "Олтин тўп"га даъвогар 30 нафар футболчини эълон қилди: Дембеле, Хвича ва Ямаль рўйхатда  3 18:39Йилнинг энг яхши футбол клуби бўлишга даъвогар жамоалар аниқ  2 18:17Суперлига. "Қўқон-1912" - "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  7 18:12Мавсумнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум  5 17:54Йилнинг энг яхши дарвозабони номига давогарлар маълум бўлди  3 17:33Суперлига. "Навбаҳор" кетма-кет 12 та ўйиндан буён Наманганда мағлубият нималигини билмаяпти  0 17:15Футбол ҳақиқатан ҳам биринчи ўриндами?  2 17:12Копа соврининга даъвогарлар рўйхати эълон қилинди  5 16:45"Андижон"нинг словениялик легионери қаерда?  3 16:18Беҳрузбек Облақулов: "Вадим Карленович шошилмай ўйнашни айтганди. Якунда ўйинни қутқара олдик"  3 15:56"Навбаҳор" Наманганда "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2

Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким уч очкони осонгина бериб қўймайди. Суперлигамиз Малайзия чемпионатидан анча кучлироқ экан" Янгиликлар

Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким уч очкони осонгина бериб қўймайди. Суперлигамиз Малайзия чемпионатидан анча кучлироқ экан"

Малайзиянинг "Селангор" клуби ва миллий терма жамоамиз ҳимоячиси Умар Эшмуродов терма жамоамиз йиғинида ОАВ вакилларига кичик интервью берди.

- Сиз тўп тепаётган Малайзия чемпионати яқинда старт олди. Авваламбор клубдаги фаолиятингиз ҳақида тўхталиб ўтсангиз?

- Бугун терма жамоа билан йиғинни бошладик. Бу йиғиндан кутилмаларимиз катта. Клубимиз билан чемпионатда иккинчи ўриндамиз, асосий мақсадимиз эса Чемпионлар лигаси. ОЧЛдаги вазифа гуруҳдан чиқиш.

- Клубингизда ўзингизни қандай ҳис қилмоқдасиз? Адаптация жараёни қандай кечмоқда?

- Барчаси яхши. Иссиқ ҳаво бироз ноқулайлик туғдиряпти, холос. 

- Малайзия ва Ўзбекистон чемпионати ўртасида қандай фарқ бор экан? Икки мамлакат футболи ўртасидаги фарқлар ёки ўхшашликлар ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Бизнинг чемпионатимиз кучлироқ эканлиги ҳеч кимга сир эмас, менимча. Бу аниқ нарса. Малайзияда кўпроқ легионерлар орқали клубларни кучайтиришга ҳаракат қилишади. Малайзиянинг халқаро майдонларида иштирок этадиган клубларида легионер футболчилар кўп. Шу орқали халқаро мусобақаларда яхшироқ натижага эришишмоқчи. Бизнинг Суперлигамиз эса, Малайзия чемпионатидан анча кучлироқ.

- Олдимиздаги икки рақиб жамоалари ҳақида фикр билдириб ўтсангиз. КХДР ва Қирғизистон терма жамоалари ҳақида қандай фикрдасиз?

- Қийин рақиблар деб ўйлайман. Мақсадимиз фақатгина ғалаба. Майдонда курашиш керак, сабаби ҳеч ким уч очкони осонгина бериб қўймайди. Яхшироқ ўйин намойиш этиб, ғалаба қозониш керак.



Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика