UZ

Сўнгги янгиликлар

13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  0 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  15 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  2 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  6 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  30 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1 09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  24 09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  1 08:59ФИФА президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди  3 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  7

Умар Абдулраҳмон нима учун Сардор Рашидовга қўнғироқ қилди? Янгиликлар

Умар Абдулраҳмон нима учун Сардор Рашидовга қўнғироқ қилди?

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Ал Жайиш" клуби ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов янги мавсумни бошқа клубда бошлайди.

Футболчи "Футбол Экспресс" газетаси мухбири билан суҳбатда ўзига қайси клублар қизиқаётгани ҳақида интервью берди.

- Менда БААдан кўп таклифлар бор. "Ал Айн", "Ал Аҳли", "Ал Жазира", "Ал Ваҳда", "Ал Васл" ва "Шаржа"... Уларнинг орасидан ўзим учун энг яхши таклифни қабул қилмоқчиман. Бу катта эҳтимол билан "Ал Жазира" бўлади. Чунки улар клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ўйнашади. Бундан ташқари ОЧЛда иштирок этишади. "Ал Айн"да ҳам ўйнаш иштиёқим бор. Аммо улар чемпионатда 4-ўринни эгаллаб ОЧЛга чиқа олишмади. Менимча июнь ойида якуний қарорга келаман, - дейди Рашидов.

- Тўғриси, Умар Абдулраҳмоннинг ўзи мени жамоасида кўришни хоҳлаган. Улар ўтган йили ҳам мени сотиб олиш истагида эдилар, аммо жамоам рози бўлмаган. Бу сафар ҳам яна бир бор Умар менга қўнғироқ қилиб, бирга тўп суриш нияти борлигини айтди. Аммо менга "Ал Жазира" варианти қизиқарлироқ. Барибир улар нафақат ОЧЛ балки клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ҳам ўйнашади. Бу ўзимни кўрсатишим учун ҳам плюс, - дейди ўзбекистонлик футболчи. 


Рейтинг: +75   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика