

"Ўйин ҳақида ҳеч нарса демоқчи эмасман. Шунчаки "Сўғдиёна" футболчиларига раҳмат айтмоқчиман. Улар жуда яхши ўйнашди ва ғалаба қозонишни исташди. Бошқа ҳеч нима демайман", - дейди Улуғбек Бақоев.
- Бугун иккала жамоада ҳам агрессив ўйин бўлди. Бунга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?
- Ҳеч нима демоқчи эмасман. Шунчаки йигитларга ўйин учун раҳмат.
- Қизил карточка олган вазиятингизга изоҳ бера оласизми?
- "Сўғдиёна" жамоасига яхши ўйин учун раҳмат айтаман. Мен матбуот анжуманига киришим керак мана келдим ва ўйин ҳақидаги фикрларим шундан иборат.



