UZ

Сўнгги янгиликлар

20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  3 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  12 19:35U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама (Матнли трансляция)  102 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  3 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  2 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  0 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  14 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  6 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  24 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1

Улуғбек Бақоев: "Очиқ ўйин гувоҳига айландик" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Очиқ ўйин гувоҳига айландик"

Суперлига 7-туридан ўрин олган АГМК – "Сўғдиёна" (3:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Улуғбек Бақоев фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида

- АГМКни ғалаба билан табриклайман. Яхши ўйин бўлди. Ўйинчимизнинг айтишича, АГМК иккинчи голни урганда унга нисбатан қоида бузилган. ВАР эса буни бекор қилди. Очиқ ўйин гувоҳига айландик. Йигитларга кураш учун раҳмат айтамиз.

- Ушбу мавсумда "Сўғдиёна" ҳимояси у қадар ишончли кўринмаяпти. Ўтган йили рақиблар деярли вазият ҳосил қила олишмасди. Бу нима билан боғлиқ?

- Бу бир нечта факторлар билан боғлиқ ҳолат. Биринчидан, жамоамиз бошқача ҳозирлик кўрмоқда. Яна бир фактор борки, бу бевосита футболга алоқадор эмас. Ҳолат қандай давом этади, билмайман. Аламлиси, Ўзбекистон клублари қайси лигада бўлишидан қатъи назар рақибга қараб тайёргарлик кўради. Кичик вазиятларда бу сезилиб қолади. Битта вазият икки хил баҳоланади. Худди симпатия бордек.  

Биз ҳам, олмалиқликлар ҳам яхши ўйнашди. Иккинчи гол ва сариқ карточкалар билан боғлиқ вазиятларга қўшилмадим. Майли, ҳечқиси йўқ. Кейинги баҳсларга тайёргарлик кўрамиз. 

- Кейинги турда "Насаф" билан тўқнаш келасизлар...

- Ҳозирги кунда ҳар бир жамоа билан жиддий баҳс кузатилади. Шунчаки ўтиб кетадиган ўйинлар йўқ. Ҳар бир рақибни ҳурмат қиламиз ва обдон тараддуд кўрамиз.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика