UZ

Сўнгги янгиликлар

14:50"Реал" яқин йиллар ичида Испания термаси асоси бўлишни истамоқда  0 14:20Каннаваро тарихдаги энг яхшиларни айтди  0 13:51Дембеле нечи ёшида фаолиятини якунламоқчи эканлигини айтди  1 13:30МЮ мураббийлар штабига "Спортинг"дан мураббийлар келди  0 13:02"Истиқлол" - "Пахтакор" учрашуви қаерда бўлиши эълон қилинди  3 12:46"Ливерпуль"дан 4, "Челси"дан 2 футболчи. АПЛнинг дастлабки 11 тур рамзий термаси тузилди  1 12:20Горецка АПЛ томон йўл олиши мумкин  0 11:55Халқаро майдонда фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик мутахассислар сони ортди  0 11:36Кубо учун топ-клублар курашади  1 11:12"Байер" футболчиси "Барселона" ёки "Бавария"га ўтади  2 10:53ХХI асрнинг энг яхши африкалик футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  8 10:20«Adidas» Аргентина терма жамоаси билан ҳамкорликнинг 50 йиллиги шарафига махсус форма тақдим этди  1 09:47«Барселона» афсонаси Месси нима сабабдан Роналдудан кучли эканлигини тушунтириб берди  40 09:11Косово футболчилари Руминия билан ўйиндан сўнг кийиниш хонасига бир уюм чиқинди ташлаб кетишди  12 08:30Салоҳ ёшлигида кимга ўхшашни орзу қилганини айтди  0

Улуғбек Бакаев: "Мен афсунгар эмасман. Барчаси ўйинчиларнинг меҳнатсеварлигига боғлиқ" Янгиликлар

Улуғбек Бакаев: "Мен афсунгар эмасман. Барчаси ўйинчиларнинг меҳнатсеварлигига боғлиқ"

Суперлиганинг 6-тур баҳсларидан ўрин олган "Олимпик" ва "Бухоро" ўртасида кечган учрашувдан сўнг, "Бухоро" клуби бош мураббийи Улуғбек Бакаев учрашув ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз?

- Ўйини ҳаяжон билан бошладик ва шу сабаб эрта гол ўтказиб юбордик. Кейин ўзимизга келиб олдик ва бир нечта вазиятларни яратдик. Мен бир нарса хурсанд қилмоқда секин асталик билан ўйин суръати пайдо бўлмоқда. Яратган вазиятларимиздан унумли фойдаланишимиз керак эди, лекин футболда гол урмасдан натижага эришиб бўлмайди. "Олимпик"ни ғалаба билан табриклайман ва бизга ҳам ғалаба тилаб қоламан.

- Ўтган мавсум энг яхши ассистент бўлган Александр Станисавлевич ҳозирча яхши ўйин намойиш эта олмаяпти, бунга сабаб нима?

- Александрда кичик жароҳат бор эди. У узоқ вақт давомида даволанди, мана энди ўйинларда иштирок этмоқда. Умид қиламанки у ҳар бир учрашувдан сўнг ўз ўйинини яхшилаб боради.

- "Бухоро" бош мураббийи сифатида эндигина иккинчи учрашувни ўтказдингиз, жамоа секин асталик билан ўзгармоқда. Сиз истаган жамоа шакилланиши учун тахминан яна қанча вақт керак бўлади?

- Мен афсунгар эмасман. Барчаси ўйинчиларнинг меҳнатсеварлигига боғлиқ. Трансферлар ойнаси кутамиз, лекин ҳали анча вақт бор. Футболчилар биринчи навбатда клуб номини ҳимоя қилишлари керак, чунки улар профессионаллар, уларда амалдаги шартнома бор. Биз майдонга чиқиб ўйинимиз билан барчасини исботлашимиз керак. Ҳаммага натижа қизиқ, икки учрашув ва 0 очко бу яхши эмас. Бизда ҳали етарлича вақт бор ва шу вақт оралиғида имкон қадар яхшироқ натижага эришишимиз керак.

- Жамоа иккинчи таймда гол уриш вазифаси билан майдонга чиқди, гол уриш учун футболчиларга нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Катта эҳтимол билан руҳий ҳолат. Бундай ҳолат нафақат бита футболчида балки барчада кузатилди. Менинг фикримча футболчиларнинг "меҳмон"даги учрашувларга тайёргарлиги ва руҳий ҳолатини ўзгартириш керак, Меҳмон сифатида ўйнасак ҳам ғалаба учун ҳаракат қилишимиз керак. Натижа қачон қониқарли бўлади, қачонки ўйин сифатини яхшиласак, сабаби бир нечта учрашувдан буён гол ура олмаяпмиз. Ўйлайманки биз бу ҳолатни тўғирлаймиз.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика