UZ

Сўнгги янгиликлар

02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  6 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  3 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  4 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  6 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  16 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  4 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  20 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  21 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  466 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  6 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2

Улуғбек Бакаев: "Бухоро"даги ҳамма жамоани юқори ўринларга чиқишини истайди, аммо..." Янгиликлар

Улуғбек Бакаев: "Бухоро"даги ҳамма жамоани юқори ўринларга чиқишини истайди, аммо..."

Coca-Cola Суперлига 9-туридан ўрин олган "Бухоро" – "Металлург" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози ўз фикрларини билдириб ўтди.




“Бу мавсум ўз майдонимиздаги илк ғалабани қўлга киритдик. Учрашувдан олдин йигитларда руҳий босим мавжуд эди. Машғулотларда барчаси ўхшамоқда, аммо ўйлаганларимиз ўйинда у қадар ўхшамаяпти. Бугун тартибли ҳаракат қилдик ва натижа учун ўйнадик.

Клубдаги барча жамоани юқори ўринларга чиқишини истайди. Аммо бунинг учун вақт керак. Аввало ёш иқтидорларни тарбиялаш, селекция олиб бориш, клубдаги инфратузилмани яхшилаш, ишонч ва албатта сабр керак. Барчаси амалга оширилса, "Сўғдиёна"да кўрсатган натижадан ҳам яхшисига эришиш мумкин. Бироқ бу ҳақида гапиришга ҳали эрта, босқичма-босқич ҳаракат қилиб борамиз.

Иминовнинг захирадан майдонга тушиши олдиндан режалаштирилган эди. Сўнгги 20-25 дақиқада ўйинимизни кучайтирадиган футболчини майдонга туширишимиз зарур эди”, – деди Бакаев.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика