UZ

Сўнгги янгиликлар

20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  0 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  6 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  3 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  17 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   12 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  2 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  9 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  4 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0

Улуғбек Акназаров: “Тимур Кападзега билдирилган ишонч учун раҳмат" Янгиликлар

Улуғбек Акназаров: “Тимур Кападзега билдирилган ишонч учун раҳмат"

“Навбаҳор” жамоасининг келажаги сифатида қаралаётган 2001 йилда таваллуд топган маҳоратли ярим ҳимоячи Улуғбек Акназаров 1,5 йиллик танаффусдан сўнг яна ёшлар терма жамоасига жалб қилинди.

Тимур Кападзе мураббийлик қилаётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Чиғатойдаги ўқув-машғулот йиғинида иштирок этаётган ҳамда мазкур жамоанинг Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Бухоро" клубига қарши кечган ўртоқлик ўйинларида майдонга тушган футболчи билан қисқача суҳбат уюштирилди.

- 2019 йили гепатит-С касаллигига чалинганлигим учун йил бошида даволанишга мажбур бўлдим, - дея ўз сўзини бошлади Улуғбек Акназаров. 

- Ўшанда Қримда “Навбаҳор”нинг асосий таркиби билан шуғулланиб қайтгандим. Афсуски, таъкидлаганимдек, гепатит-С хасталигига чалинганим сабабли, даволаниб, бир йил вақтимни ўтказиб юбордим. Айни пайтда ҳаммаси яхши. Ўзбекистон ёшлар терма жамоамиз бош мураббийи Тимур Кападзега яна бир бор имконият берганликлари учун катта раҳмат. Энди бор эътиборимни машғулотларга қаратаман. 

- Яна ёшлар терма жамоаси таркибига жалб этилишингизга умид қиляпсизми?

- Ёшлар термасида 30 нафардан ортиқ футболчи бор. Рақобат кучли. Жалолиддинов ва Эркинов ҳақида ортиқча айтиб ўтириш шарт эмас. Мендаги асосий муаммо, Осиё чемпионатига яқин қолганидагина терма жамоага жалб этилганим бўлди.Ишқилиб кеч қолмаган бўлай. Хурсанд қилгани, бош мураббийимизнинг қўллаб-қувватлаши. Биринчи маротаба танишган одам учун бу жуда муҳим. Энг қизиғи, мен ҳам Тимур ака каби таянч ярим ҳимоясида ўйнайман. Шунинг учун улардан ўрганадиган нарсаларим кўплигини тушуниб турибман. 

Ёшлар терма жамоасининг кейинги йиғинига жалб этиламанми ёки йўқми, буни мураббий ҳал этади. Лекин, ишонч билдиришса, уни оқлаш, терма жамоа шарафини қўлимдан келганича, ҳимоя қилишга ваъда бераман.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика