Уле Хёнесс: “Левандовски қолишига 100 фоиз аминман”
03 май 2022 09:40
Янгиликлар
Уле Хёнесс: “Левандовски қолишига 100 фоиз аминман”
“Бавария” фахрий президенти Уле Хёнесс мюнхенликлар форварди Роберт Левандовскининг келажагига тўхталди.
“Левандовски кейинги мавсум “Бавария”да ўйнашига 100 фоиз аминман. Ҳаммаси оддий, унинг шартномаси бор.
У билан келишув узайтирилишини хоҳлайман. Буни 50 марта қайтардим, унинг қолишини истайман албатта, аммо бу ҳафта ҳеч нарса ўзгармади”, дейди Хёнесс.
33 ёшли полшалик жорий мавсум Бундеслигада 32 баҳсда қатнашиб, 34+2 натижага эришди. У фаолиятини “Барселона”да давом эттириши ҳақида гап-сўзлар тарқалган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар