Украиналик ҳимоячи Сергей Симоненко "Бунёдкор"га текинга ўтади
24 янв 2014 17:26
Янгиликлар
Украиналик ҳимоячи Сергей Симоненко "Бунёдкор"га текинга ўтади
Хабарингиз бор, айни пайтда Дубайда йиғин ўтказаётган Тошкентнинг "Бунёдкор" клубида украиналик Сергей Симоненко кўрикдан ўтмоқда.
Унинг агенти Сефер Алибаев sport.ua сайтига ўз фикрларини билдирди: «22 январь куни «Бунёдкор» «Ростов» билан назорат учрашуви ўтказди. 1:1 ҳисобида тугаган ўйинда украиналик Александр Пишур 75 дақиқа ўйнади. Сергей Симоненко эса жамоа йиғинига кечроқ қўшилгани учун жисмоний ҳолат устида ишлади. Менимча у 25 январдаги Москванинг «Динамо» клубига қарши ўйинда майдонга тушса керак. «Бунёдкор»га у менинг ташаббусим орқали келди. Агар «Бунёдкор» мураббийларига ҳимоячининг ҳаракатлари маъқул келса у эркин агент сифатида «қалдирғочлар» сафига кўчиб ўтади».
Таъкидлаш лозимки, Симоненко 2014 йил 1 январидан эркин агентга айланган.
Таъкидлаш лозимки, Симоненко 2014 йил 1 январидан эркин агентга айланган.
Фикрлар