Уэйн Руни: «Ливерпуль» устидан ғалаба доим муҳим»

Narzulla Saydullayev
18 янв 2016, 08:55
«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Уэйн Руни «Ливерпул»га қарши ўйиндан сўнг (1:0) ўз фикрларини билдирди.

«Барча «Ливерпул»га қарши ўйин доим муҳимлигини билади. Мусобақа жадвали умуман аҳамиятга эга эмас.

Йил бошидаги ажойиб серияни давом эттириш учун 3 очкони олишни ўйлагандик. Жуда ажойиб ғалабани қўлга киритдик.

Бир клуб сафида гол уриш бўйича мутлоқ рекордчига айландим? Бу ҳақда билмагандим, рекордларни ўрнатиш ажойиб. «Энфилд»да ғалаба тўпини киритдим. Бугун мен бахтлиман», – дейди Руни.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: bbc.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›