UZ

Сўнгги янгиликлар

07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  4 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  7 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   17 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  12

УЕФАнинг махсус дастури асосида ЎФА ва “Чиғатой”даги майдонларнинг ёритиш тизими капитал таъмирдан чиқарилмоқда Янгиликлар

УЕФАнинг махсус дастури асосида ЎФА ва “Чиғатой”даги майдонларнинг ёритиш тизими капитал таъмирдан чиқарилмоқда

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ФИФА, УЕФА ҳамда ОФКнинг футболни ривожлантириш дастурларидан унумли фойдаланган ҳолда, юртимизда футболнинг ривожини янги босқичга олиб чиқиш, футбол инфратузилмасини яхшилаш борасида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Жумладан, ЎФА 1-вице Умид Аҳмаджонов ФИФА, УЕФА ва ОФК президентлари билан ўзаро учрашувлар чоғида Ўзбекистонда футболни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар билан уларни яқиндан таништириб, ана шу ислоҳотларни қўллаб-қувватлашни улардан сўраганди. Бу сўровга асосан юқорида номлари келтирилган ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистондаги футбол бўйича ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга ҳамиша тайёр эканликларини маълум қилишган.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси УЕФАнинг махсус UEFA Assist дастури асосида грандларни қўлга киритиш бўйича ўз таклиф ва ғояларини Европа футбол ассоциациялари уюшмасига тақдим этди. Ўз ўрнида УЕФАга ЎФА томонидан келтирилган ғоялар маъқул келган ҳолда, дастур асосида Ўзбекистонга гранд ажратишга қарор қилди.

UEFA Assist дастури асосида “Чиғатой” ва ЎФА майдонларидаги ёритиш тизими капитал таъмирдан чиқариладиган бўлди. Ҳозирда бу борадаги ишлар фаол тарзда олиб борилмоқда. ЎФАнинг сунъий қопламали майдонларига замонавий ёритиш ускуналари ўрнатилмоқда. Ушбу ёритиш ускуналари 600 люкс миқдорида ёруғлик тарқатиб, кечки вақтда ҳам бемалол футбол учрашувларини ўтказиш учун имкон беради.

Тез орада “Чиғатой”да ҳам UEFA Assist дастури асосида ёритиш тизими тўлалигича капитал таъмирдан чиқарилади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика