УЕФА Карвахалдан шубҳаланмоқда

Aslanov Jasurbek
22 ноя 2017, 18:22
УЕФА "Реал" ҳимоячиси Даниэль Карвахалга қарши тартиб-интизом ишини очди.

Ташкилот футболчини АПОЭЛга қарши баҳсда атайин сариқ карточка олишда айбламоқда.

Карвахаль 90-дақиқада ўйинни чўзгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди ва бу унинг Чемпионлар лигаси жорий мавсумидаги учинчи сариқ карточкаси бўлди. Ушбу карточка туфайли у кейинги тур учрашувини ўтказиб юборади, бирой плей-офф ўйинларида қатнашиши мумкин.

Бу иш 7 декабрь куни кўриб чиқилади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com