UZ

Сўнгги янгиликлар

00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  7 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  9 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  35 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  272 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  39 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  28

Учта тахмин, битта рақиб Янгиликлар

Учта тахмин, битта рақиб

Мухлислар Ўзбекистон терма жамоасининг плей-оффдаги рақиби ким бўлишини интиқлик билан кутишяпти.

Осиё Кубогида секин-аста гуруҳ ўйинлари ўз якунига етиб бормоқда. Бугун бўлиб ўтган "B" гуруҳидаги 3-тур баҳсларидан сўнг биз жой олган гуруҳнинг иккинчи жамоаси билан 1/8 финалда ўйнайдиган рақиб номи маълум бўлди. 

Шундай қилиб "B" гуруҳида Иордания 7 очко билан биринчи, Австралия эса 6 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. Мусобақа тақвимига кўра, гуруҳдаги иккинчи жамоа, яъни Австралия бизнинг гуруҳдаги иккинчи жамоа билан ўйнайди. 

Ўзбекистон терма жамоаси ҳозирча "F" гуруҳида пешқадам бўлиб турибди. Биз ҳам, Япония ҳам бир хил 6 очкодан тўплаган, фақат тўплари нисбати бизда яхшироқ. 17 январь куни бўлиб ўтадиган ўзаро ўйин кўп нарсага ойдинлик киритади. Дуранг натижа ҳам гуруҳ босқичини пешқадам сифатида якунлашимизни таъминлайди. 

Агар Япония билан бўладиган ўйинда мағлубиятга учрамасак, унда плей-оффда "E" гуруҳининг 2-жамоаси билан ўйнаймиз. Бу Қатар ёки Саудия Арабистони бўлади. Ҳозирча гуруҳ жадвалида Қатар билан Саудия Арабистони бир хил 6 очко жамғарган. Фақат тўплар нисбатига кўра Қатар 1-ўринни эгаллаб турибди. 

Бизнинг гуруҳда ким 1-ўринни олса плей-офф баҳсини 21 январь куни Шаржадаги стадионда ўтказади. Иккинчи ўринни олган жамоа эса Ал Айнда қолиб Австралия билан ўйнайди. Қизиғи, боягина якунига етган Австралия - Сурия баҳси "Халифа бин Зайед" стадионида ўтказилди. Индинга биз ҳам шу стадионда ўйнаймиз. Мағлубиятга учраган жамоа 21 январда яна шу стадионда ўйнашига тўғри келади. 

Энг қизиғи шундаки, гуруҳ ўйинларини пешқадам сифатида тугатсак, плей-оффдаги рақибимиз ким бўлишини бироз кутиб туришимизга тўғри келади. Чунки "E" гуруҳининг охирги тур учрашувлари Ўзбекистон - Япония баҳси якунига етаётган бир паллада старт олади. 

Хуллас, плей-оффда бизга тушиши мумкин бўлган жамоалар сони учтани ташкил этяпти, лекин шулардан биттаси рақиб бўлади. Сизнингча, 1/8 финалда Австралия, Қатар ёки Саудия Арабистонидан қайси бири тушгани маъқул?

P.S. 17 январь куни биз диққат билан кузатадиган иккита ўйин:

18:30. Ўзбекистон - Япония

21:00. Саудия Арабистони - Қатар

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +48   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика