UZ

Сўнгги янгиликлар

07:46Суперлига. Бугун турнинг қизиқарли баҳсига гувоҳ бўламиз  0 03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  1 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  2 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  15 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  1 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  7 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  1 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   8 21:35Рўзиқул Бердиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"  15 21:09Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"  0 20:57Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."  2

Учрашувлар 80 дақиқа давом этган илк Осиё кубоги тарихи ҳамда турнирнинг урушдан ташриф буюрган ғолиби ҳақида ҳикоя қиламиз Янгиликлар

Учрашувлар 80 дақиқа давом этган илк Осиё кубоги тарихи ҳамда турнирнинг урушдан ташриф буюрган ғолиби ҳақида ҳикоя қиламиз

Илк турнирда тўртта жамоа иштирок этган.

Осиё Футбол Конфедерацияси ташкил этилишида гонгконгликлар муҳим ташаббускорлардан бири бўлди. 1954 йил Гонгконг, Япония, Жанубий Корея, Хитой, Филиппин ва бошқа мамлакатлар Филиппин пойтахти Манила шаҳрида ОФКга асос солди. Ташкилотнинг биринчи президенти ва бош котиб сифатида Ло Ман Кам ва Ли Хуи Танг иш бошлайди.

Орадан икки йил ўтгач, ташкилот биринчи Осиё кубогини ўтказишга қарор қилди ва табиийки, мезбонлик Гонгконгга тақдим этилди ва барча учрашув 28 минг томошабинга мўлжалланган Ҳукумат стадионида ўтказилиши маъқулланди.

Қизиқ томони, учрашувлар 80 дақиқадан давом этиши, агарда дуранг қайд этилган тақдирда, 30 дақиқадан иборат қўшимча бўлимлар ўйналиши белгиланди (бироқ прожекторларининг етарлича ёритиш қувватига эга бўлмагани туфайли бу амалга ошмайди).

Саралаш босқичида 20 мамлакат марказий, шарқий ва ғарбий зонага бўлинган ҳолда кураш олиб бориши кўзда тутилганди. Бироқ саралаш тартибсиз руҳда кечди, 12 мамлакат иштирок этишдан бош тортди, баъзи мамлакатлар эса бирорта ўйин ўтказмасдан финал босқичига йўл олди.

Гонгконг мусобақа мезбони сифатида автоматик равишда финал босқичи иштирокчисига айланди. Марказий зонадан ўша вақтлардаги Жанубий Вьетнам, Шарқий зонадан Жанубий Корея ва Ғарбий зонадан Исроил (ҳудуддаги бошқа мамлакатлар саралашда қатнашишдан бош тортганлиги учун) ҳал қилувчи баҳсларга киришди.

Турнир 1–15 сентябрь кунлари тўртта жамоа иштирокида давравий тизимда ўтказилди. Дастлабки ўйин Гонгонг ва Исроил ўртасида ўтказилди. Гарчанд мезбонлар учрашув давомида икки маротаба ҳисобда олдинга чиқиб олганига қарамай, якунда исроилликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Орадан беш кун ўтиб, мезбонлар корейслар билан беллашиб, 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди, бироқ тажрибали рақиб футболчилари мувозанатни тенглаштирди. Икки кундан кейин эса Жанубий Корея Исроилни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, амалда чемпионлик тақдирини охирги баҳсга қолдирди. 

Жанубий Вьетнам мусобақадаги илк учрашувида Гонгконг билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади, кейин эса Исроилга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Жанубий Корея ва Жанубия Вьетнам ўртасида тўқнашув эса норасмий финалга айланди. Корейслар икки марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, бироқ вьетнамликлар вазиятни тенг кўринишга келтирди. Бироқ Корея кейинчалик яна голлар урди, рақиб эса бу сафар тўп киритишда уларга ета олмади. Шу тариқа гуруҳнинг охирги ўйини 5:3 ҳисобида якунланди. 3 ўйинда икки ғалаба ва бир дуранг билан 5 очко жамғарган (авваллари ғалаба учун 2 очко берилган) Жанубий Корея дастлабки Осиё чемпионига айланди. Исроиллик Наум Стельмах эса 4 та гол билан турнир тўпурарига айланди.

Гонгконг 2:3 Исроил

Голлар: Ау Чи-Инь 12' 67' / Иеошуа Глейзер 37' 76', Наум Стельмах 69'

Ҳакам: Жек Шеппард (Гонконг).

Гонконг: Вай Фат-Ким (Великобритания); Ли Пин-Чиу, Сзето Ю; Лук Тат-Хай, Ко По-Кеунг [c], Чан Чи-Конг; Чу Вин-Ва, Лау Чи-Лам, Ау Чи-Инь, Хо Чунг-Яу, Лам Кам-Тонг.

Мураббий: Том Снеддон (Шотландия)

Исроил: Яаков Ходоров; Шауль Матания, Дэвид Кремер; Моше «Джерри» Халди, Ицхак Шнеор [c], Биньямин Рабинович; Боаз Кофман, Наум Стельмах, Иеошуа Глейзер, Шмуэль Папо, Йосеф Мирмович.

Мураббий: Жеки Гиббонс (Англия).


Гонгконг 2:2 Жанубий Корея

Голлар: Тан Йи-Кит 10', Ко По-Геунг 39' / Ким Джи-Сон 45', Чхве Кван-Сук 62'

Ҳакам: Реувен Приснер (Исроил).

Гонконг: Вай Фат-Ким; Лау Чи-Пин, Сзето Ю; Лук Тат-Хай, Ко По-Кеунг [c], Чан Чи-Конг; Чу Вин-Ва, Хо Чунг-Яу, Ау Чи-Инь, Лам Кам-Тонг, Тан Йи-Кит.

Мураббий: Том Снеддон (Шотландия).

Жанубий Корея: Хам Хын-Чул; Ча Тэ Сон, Пак Чжэ Сын [c]; Сон Мён Суп, Ким Джин У, Ким Джи Сон; Чой Кван Сок, Сон Нак Ун, Ким Юн Джин, У Сан Квон, Ким Дон Гын.

Мураббий: Ким Сон Кан.

Жанубий Корея 2:1 Исроил

Голлар: Ву Сан-Квон 52', Сунг Нак-Вун 62' / Наум Стельмах 71'

Ҳакам: Судья: Чонг Ван Ки (Жанубий Вьетнам).

Жанубий Корея: Хам Хын-Чул; Ча Тэ Сон, Пак Чжэ Сын [c]; Сон Мён Суп, Ким Джин У, Ким Джи Сон; Чхве Чжон Мин, Сон Нак Ун, Ким Юн Джин, У Сан Квон, Ким Дон Гын.

Мураббий: Ким Сон Кан.

Исроил: Яаков Ходоров; Шабтай «Зиги» Зильберштейн, Дэвид Кремер; Моше «Джерри» Халди, Ицхак Шнеор [c], Биньямин Рабинович; Иегошуа Глейзер, Наум Стельмах, Боаз Кофман, Рехавия Розенбаум, Йосеф Мирмович.

Мураббий: Жеки Гиббонс (Англия).

Четлатиш: Ча Тэ-Сун 74'


Гонгконг 2:2 Жанубий Вьетнам

Голлар: Чу Винг-Ва 59' пенальтидан, Лау Чи-Лам 79'/ Трун Ван Нхунг 'Пьер' 30', Ле Хоу Док 65'

Ҳакам: Сунг Хи-До (Жанубий Корея).

Гонконг: Чунг Кун-Хинг; Лау Чи-Пин, Сзето Ю; Лук Тат-Хай, Ко По-Кеунг [c], Чан Чи-Конг; Чу Вин-Ва, Лау Чи-Лам, Ау Чи-Инь, Хо Чунг-Яу, Тан Йи-Кит.

Мураббий: Том Снеддон (Шотландия).

Жанубий Вьетнам: Фам Ван Ронг; Нгуен Ви Нхон «Вайко», Донг Ван Куой; Чонг Хоу Тхо, Фам Ван Хиу, Ле Ван Хо 'Мио'; Трун Ван Нхунг «Пьер», О Куанг Тхач, Чонг Ван Док, Ле Хоу Док [c], Нгуен Ван То.

Исроил 2:1 Жанубий Вьетнам

Голлар: Наум Стельмах 16' 28' / Трун Ван Нхунг 'Пьер' 58'

Ҳакам: Ричард Такер (Гонконг).

Исроил: Яаков Високер; Дэвид Кремер, Иеошуа Глейзер; Моше «Джерри» Халди, Ицхак Шнеор [c], Биньямин Рабинович; Шмуэль «Папо» Исроили, Наум Стельмах, Рехавия Розенбаум, Элиэзер Шпигель, Йосеф Мирмович.

Мураббий: Жеки Гиббонс (Англия).

Жанубий Вьетнам: Фам Ван Ронг; Нгуен Ви Нхон «Вайко», Донг Ван Куой; Трун Ван Онг, Фам Ван Хиу, Ле Ван Хо «Мио»; Трун Ван Нхунг «Пьер», О Куанг Тхач, Динь Ван Фу, Ле Хоу Док [c], Нгуен Ван То.


Жанубий Корея 5:3 Жанубий Вьетнам

Голлар: Сунг Нак-Вун 5', Ву Сан-Квон 46' пенальти 58', Чхве Юнг-Мин 56' 66' / Нгуен Ван Кот 20' пенальти, Ле Хоу Док 50' 62'

Ҳакам: Фред Минта (Гонконг).

Жанубий Корея: Хам Хын-Чул; Ча Тэ Сон, Пак Чжэ Сын [c]; Сон Мён Суп, Ким Джин У, Ким Джи Сон; Чхве Чжон Мин, Сон Нак Ун, Ким Юн Джин, У Сан Квон, Ким Дон Гын.

Мураббий: Ким Сон Кан.

Жанубий Вьетнам: Фам Ван Ронг; Трун Ван Нхунг «Пьер», Донг Ван Куой; Нгуен Ван Кот, Фам Ван Хиу, Ле Ван Хо «Мио»; Ле Ван Дот-Ко, Чонг Хоу Тхо, Нгуен Ван То, Ле Хоу Док [c], То Винь Трач.

Аслида Жанубий Кореянинг Корея урушидан кейин мусобақада иштирок этиши сўроқ остида турганди. Дастлабки Осиё кубоги ғолибига айланган Парк Кён Хо жамоасининг ғолиблик сари машаққатли йўли тўғрисидаги хотиралари билан ўртоқлашди.

"Ўша пайтлар Корея урушидан кейинги даврлар эди, шунинг учун мамлакатдаги иқтисодий вазият унчалик яхши эмас эди. Бизда ҳафтада фақат битта халқаро рейс бор эди, биз Хитой Тайпейига саралаш турнирига олиб бордик. У ерда ғалаба қозонишимизни кутмагандик. Аммо биз буни уддаладик, шу тариқа Гонконгга финал босқичига йўл олдик.

Саралаш ўйинларидан бир ҳафта ўтгач, Гонконгга етиб бордик. Хитой Тайпейи устидан ғалаба қозонишни кутмаганимиз боис Гонконгга чипта сотиб олмаган эдик. Шунинг учун Сеулга қайтиб, бир ҳафта кутишимизга тўғри келди ва биз фақатгина турнир бошланган куни етиб бордик".

Чиндан ҳам, Парк ва унинг жамоадошлари Гонгконгга ташриф буюрганида мусобақа аллақачон бошланганди. Корейслар аэропортга қўнишидан беш кун илгари Исроил Гонконгни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратганди. Сеулдан учган самолёт корейсларнинг мезбонларга қарши учрашувига бир неча соат қолганда Гонгконгга қўнди. Корейслар мезбонларга қарши тўқнаш келиш учун яхши жиҳозланмаган ва уларнинг жисмоний ва бошқа томондан тайёргарлик кўрмаганлиги дастлаб ўз исботини топди.

"Урушдан сўнг барча ўйинчилар армияга тегишли эди, шунинг учун Тайпейдаги ўйин олдидан тайёргарлик кўришимиз учун атиги бир ҳафта вақтимиз бор эди. Кейин биз Сеулга бордик ва у ерда бир ҳафта қолишга мажбур бўлдик. Гонконгга етиб боргач, барча харажатлар ОФК томонидан қопланди.

Келган кунимиз соат 16:00 да Гонконг билан ўйнадик. Биринчи бўлимда иккита гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда тўсатдан ёмғир ёғди. Ҳамма чарчаганди, ҳаво дим эди, бироқ ёмғир бизни жунбушга келтирди ва биз икки марта гол уришга муваффақ бўлдик ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнадик.

Урушдан кейин Кореяда ишлаб чиқарилган сифатсиз либосларни кийгандик, шу боис ундаги ранглар ҳам яхши эмасди. Ёмғирдан кейин кўйлакларнинг бўёғини чиқиб кетди. Шундан сўнг Гонконгда яшовчи корейсни топишга муваффақ бўлдик ва Буюк Британияда ишлаб чиқарилган янги либосларни олиб, улардан турнирнинг қолган қисмида фойдаландик.

Вьетнамликларга қарши ўйнаганимизда бизни маҳаллий мухлислар қўллаб-қувватлашди. Бизда бор-йўғи 18 нафар футболчи, мураббий, жамоа менежери ҳамда федерация президенти бор эди.

Гонгконг халқи биз Корея урушидан эндигина чиққанимизни ва оғир кунларни бошдан кечирганимизни яхши билишарди. Бизда жамоа шифокори йўқ эди, ўйинчи майдонда жароҳат олганида, бошқа ўйинчилар уни сув билан даволашарди.

Корея биринчи марта спорт тури бўйича халқаро мусобақада ғолиб чиқди, бироқ жамоа Сеулда улкан тантана билан кутиб олинмади.

Одамлар қийин аҳволда эди. Улар кундалик ҳаётлари билан жуда банд эди, лекин бизни президент яшайдиган Мовий уйга таклиф қилишди ва давлат раҳбарининг шахсан ўзи кутиб олди. Бу Корея президентининг спортчилар билан биринчи марта суратга тушиши эди..."

Орадан тўрт йил ўтиб, корейслар чемпионлик унвонини сақлаб қолишди.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика