"Учмас голланд" "Суонси" бош мураббийи бўлиши мумкин
Tolibjon Qosimov
6 фев 2014, 12:20
Daily Star нашрининг хабарига кўра, "Суонси" клуби бош мураббий лавозимига номзодлардан бири сифатида "Арсенал" ва Голландия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Деннис Бергкамп кўрилмоқда.
Айни пайтда мураббий "Аякс"да Франк де Бур бошчилигидаги мураббийлар штабида ишламоқда. Ўз-ўзидан Бергкамп якка тарзда ишлаб кўриш имкониятидан фойдаланиши мумкин.