UZ

Сўнгги янгиликлар

09:15Хаби Алонсо "Реал Мадрид"га янги Кроосни топди  0 08:55Легионерларимиз. Рустам Ашурматов Эрон чемпионати 9-тур рамзий терма жамоасидан жой олди  0 08:28Жозе Мораиш мураббий сифатида ўзбек клубларига ютқазмаяпти  6 08:08Сербия чемпионатида мураббий ўйин пайтида вафот этди  0 07:42"Барселона" Эрлинг Холандни 2026 йил ёзида қўлга киритишни режалаштирмоқда  3 01:47Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" меҳмонда зафар қучди ва яна жадвалда етакчига айланиб олди  0 01:08Урата: "Бунёдкор"ни тарк этаман? Бу ҳақида гаплашишни хоҳламайман"  2 00:56"Реал" ҳужумчиси жамоани тарк этишга қарор қилди  36 00:00Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ваҳда" 1:2  1 23:53Элит ОЧЛ. "Ал Ваҳда" бош мураббийи Жозе Мораиш: "Ғалабамизнинг асосий сабаби интизом ва характерда деб ўйлайман"  5 23:19Элит ОЧЛ. "Тракторсози" ғалабага эришди, Ҳамробеков майдонга тушди, "Ал Дуҳайл" илк уч очкосини тантана қилди (+ЖАДВАЛ)  3 23:15Суперлига. "Пахтакор" – "Бунёдкор" 4:2   3 23:00Ўзбекистонлик ҳакамлар Элит Чемпионлар Лигаси ўйинини бошқаради  3 22:38Элит ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Кучимиз борича рақибга қаршилик кўрсатдик"  51 22:12Илёс Зейтуллаев: "Ўтган йилги ўрнимизни яхшилашни мақсад қилганмиз"  0

Уч нафар ўзбекистонлик футболчи Англия клубида кўрикдан ўтиш учун жўнаб кетди Янгиликлар

Уч нафар ўзбекистонлик футболчи Англия клубида кўрикдан ўтиш учун жўнаб кетди

"Пахтакор" ёш ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллев Англиянинг КПР клубида кўрикдан ўтиши ҳақида олдинроқ эълон қилгандик.

Тунда Саиднуруллаев "Сурхон"нинг икки футболчиси Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев билан бирга Тошкент-Истанбул-Лондон йўйналишида жўнаб кетишди. Учала футболчи ҳам икки ҳафта давомида КПР йиғинида иштирок этишлари кўзда тутилган.

"Куинз Парк Рейнжерс" клуби 1882 йилда Лондон шаҳрида ташкил топган. Уй ўйинларини 18439 томошабинга мўлжалланган "Лофтус Роуд" стадионида ўтказади. Айни пайтда жамоани испаниялик мураббий Марти Сифуэнтес бошқармоқда. Айни пайтда КПР Англия Чемпионшип лигасида (АПЛдан битта паст дивизион) иштирок этмоқда.

Маълумот учун, Шукуруллаев 2006 йилда туғилган, чап қанот футболчиси. "Одил Аҳмедов" академияси тарбияланувчиси. Бу йилдан "Сурхон" сафида барча мусобақаларда 4 та учрашувда майдонга тушди.



Каримов 2007 йилда туғилган, ўнг қанот ҳимоячиси. "Одил Аҳмедов" академияси тарбияланувчиси. Бу йилдан "Сурхон" сафида барча мусобақаларда 6 та учрашувда майдонга тушди.




Саиднуруллаев 2005 йилда туғилган "Пахтакор" клуби тарбияланувчиси. Бу мавсум Ўзбекистон кубогида 1 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.



Эслатиб ўтамиз, учала футболчи ҳам "Football Group" агентлигига тегишли. Ушбу агентлик Абдуқодир Ҳусановнинг ҳуқуқларини ҳам ҳимоя қилади.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика