Уч клуб Васкес учун курашга қўшилди
03 апр 2021 09:34
Янгиликлар
Уч клуб Васкес учун курашга қўшилди
Мадриднинг "Реал" клуби вингери Лукас Васкес "Манчестер Юнайтед", "Милан" ва "Челси" клублари қизиқишлари доирасига тушиб қолди.
Футболчи учун бош даъвогар "Бавария"дир. Томонлар эҳтимолий трансфер борасида музокаралар олиб боришмоқда.
"Реал" шартномаси мавсум сўнггида якунланадиган ўйинчи билан битимни узайтириш борасида келишувга эришмади.
"Қаймоқранглилар" унга маоши 10%га пасайиши билан 3 йиллик шартнома таклиф қилишди. Испаниялик эса маоши кўтарилишини хоҳлайди, сабаби у доим ўзи сазовор бўлганидан кам ҳақ олади деб ҳисоблайди. Барча даъвогар клублар унинг молиявий талабларини қондиришга тайёрлар.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Фикрлар