UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  54 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  0 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  6 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  17 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  40 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

У барибир Марадона эмас Янгиликлар

У барибир Марадона эмас

“Олтин тўп” номзодлари ўттизталигига кирган Лео Месси катта қийинчилик билан бўлса ҳам, Аргентина термасини Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧга олиб чиқди.

Ҳа, айнан Месси термасини мундиалга олиб чиқди. Боши берк кўчага кириб қолган аргентиналиклар, етмаганига, ҳал қилувчи ўйиннинг бошидаёқ гол ўтказиб юборишди. Аммо Лео тўрт йилликнинг асосий мусобақасини телевизор орқали томоша қилиш ниятида эмасди. Бу борада унга қойил қолмай илож йўқ! Мессини футбол тарихидаги энг яхши футболчи деб ҳисоблайдиганлар талайгина. Бироы бу фикрга қўшилмайдиганлар ҳам йўқ эмас. ФИФА президенти Жанни Инфантино бошчилигидаги гумондорлар терма жамоада унвон етишмаслигини айтиб ўтишмоқда.

Куни-кеча Испания 8-тур доирасида «Атлетико» - «Барселона» учрашуви бўлиб ўтди. Ўйин 1:1 ҳисобида якунланди, аргентиналик эса гол ура олмади. Шу каби ўйинлардан сўнг, Месси энг буюк эмас деганлар ҳам “ўзича” асосга эга бўлади.

Мессида 5та “олтин тўп” бўлишига қарамай, мундиалда ғалаба қозонмасдан Марадона ва Пеле билан рақобатлаша олмайдими? Энг буюк бўлиш учун шаҳсий совринлар камлик қиладими? 

Жанни Инфантино, ФИФА президенти: “Месси — ажойиб ўйинчи, лекин у ҳали Жаҳон Чемпионатида ғалаба қозониши керак. Чунки тарих мундиалда ютмаган барча буюк футболчиларни ёдида сақлайди. Бироқ айнан шу соврин Марадонани ноёб футболчи бўлишига сабаб бўлган. Унинг ўзига хос жиҳати шундаки, якка ўзи клубда ҳам, термада ҳам асосий ролда ўйнаб, жамоасига бир қанча совринлар олиб келган”.


Марио Кемпес, Аргентина терма жамоасининг собиқ ўйинчиси, 1978 йил жаҳон чемпиони: Россия Жаҳон Чемпионатида Аргентина терма жамоаси ва Месси иштирок этмаслиги дахшатли воқеабўларди. Бундан фақатгина Марадона мухлисларининг боши осмонга етарди. Улар айнан шунда Диего футбол тарихидаги энг яхши ўйинчи бўлиб қолади деб ҳисоблашади”.

Шака Хислоп, “Вест Хем”, Тринидад ва Тобаго термаси собиқ дарвозабони: “Аниқ қилиб айта оламанки, Месси бутун фаолияти давомидаги энг яхши футболчи бўлган дейиш бироз нотўғри. Чунки у Жаҳон Чемпионати ғолиби бўлмаган. Марадона ва Пеле нимага қодир эканини кўрмаганларгина Мессини бу буюклардан яхши ёки ёмон дейиши мумкин”.

Диего Симеоне, Аргентина термаси собиқ ўйинчиси ва “Атлетико” жамоасининг бош мураббийи: “Мен ҳеч қачон Мессини Марадона билан солиштирмайман. Чунки бу нотўғри. Сабаби, бу икки ўйинчининг ҳам бир қанча ўзига хос хусусиятлари бор”.


Ромарио: “Месси, Роналду ва Неймар билан бир қаторда замонавий футболнинг энг кучлиларидан ҳисобланади. Ҳа, Месси беш бор “Олтин тўп”ни қўлга киритди, менга нима? Мен 1000та гол урганман ва Жаҳон Чемпионатида зафар қучганман. Аргентиналик ва Роналду бу натижага эриша оладими? Марадона уларнинг иккаласини ҳам ортда қолдиради. Диего Аргентина термаси учун Мессидан кўпроқ нарса қилган. Уларга ҳурматни сақлаган ҳолда айтишим керакки, мен уларнинг учаласидан ҳам кучлироқ бўлганман”.

Педро Троло, Аргентина терма жамоасининг собиқ ўйинчиси: “Муҳаббатдан нафратгача бир қадам. Бунга Месси ҳам йўлиқиб қолиши мумкин. Лекин, одамлар шуни тушуниши керак, бу терма жамоада кучлилар йиғилганига қарамай, “Барcелона”да Леони “бор қилган” Хави ва Инеста ҳозир йўқ!”

Арнолд Шварценеггер, машхур киноактер: “Ҳеч кимни бошқаси билан таққослаш ниятим йўқ. Шунчаки айтмоқчиманки, Месси — футбол терминатори! Биз уни шундай аташга ҳаққимиз бор, чунки у бунга лойиқ!”

Карлос Валдеррама, Колумбия терма жамоасининг собиқ ўйинчиси: “Месси ё Марадона? Ахир, бу ерда солиштирадиган нарсанинг ўзи йўқ-ку?! Албатта, Диего энг зўр футболчи! Месси ҳам яхши ўйинчи, лекин у Марадона эмас. Уларни солиштириш адолатдан эмас. Мессининг ўрнида ким бўлишидан қатъий назар, Диего даражасига ета олмайди”.

Усман Дембеле, “Барcелона” ҳужумчиси: “Мен, футбол тарихидаги энг яхши футболчи, Месси билан бир жамоада ўйнашдан фахрланаман”.

Мино Райола, машхур футбол агенти: “Месси ажойиб ўйинчи бўлишига қарамай, терма жамоа ва бошқа чемпионатларда соврин ютмай туриб, фақатгина клублар доирасидаги зафарлар иштирок этгани унинг буюклиги учун етарли деб айта олмайман”.


Хосеп Гвардиола, “Барcелона” собиқ мураббийи ва “Манчестер сити” бош мураббийи: “Мен кўрган футболчилар ичида Месси энг яхшиси. Бунга сабаб, у ҳамма нарсани осон бажара олади. Энг буюк деб кимни айтиш мумкин биласизми? 3-4 рақибни алдаб ўтганни эмас, балки қарши жамоадаги барчани алдаб ўта олганни буюк дейиш мумкин. Лео эса бу борада ҳеч ҳам адашмайди”.

Квинси Промес, “Спартак” ҳужумчиси: “Мен фақат ўз кўзларим билан кўрган ва гувоҳ бўлган нарсаларим ҳақида гапира оламан. Мессининг ўйинини кузатганимда, худди у бошқа сайёрадан келгандек, гўё. Айнан мен учун у футбол тарихидаги энг яхши футболчи”.

Коррадо Ферлаино, “Наполи” собиқ президенти: “Месси Аргентинадек кучли таркибга эга жамоада ўйнаса-да, ютуқларга эришишда бироз қийналмоқда. Марадона даврида таркибда бундайлар нисбатан камроқ эди. Шундай бўлишига қарамай, у Жаҳон Чемпионатида ютди. Хуллас, Диего — энг зўри!”

Рууд Гуллит, Нидерландия термасининг собиқ ўйинчиси: “Марадона нафақат буюк футболчи, балки ҳақиқий раҳбар ҳам бўлган. ЖЧ-1986да ғалабага қандай эришиш мумкинлигини яхши билган. Мессининг ҳам ўзига хос хусусиятлари бор: у вақт, ҳакам ва ОАВ томондан ҳимояланган. Диего эса рақиблари унинг оёқларини осонгина синдириши мумкинлигини ёдда тутган ҳолда фаолият юритган”.


Фабио Капелло: “Пеле, Марадона ва Месси — футбол тарихидаги энг яхши 3та ўйинчи. Одамлар уларнинг ўйинини турган ҳолда қарсак чалиб томоша қилади”.

Фернандо Редондо, “Реал” ва Аргентина терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси: “Месси — Марадонага тенг. Биз, аргентиналиклар, шундай икки буюк футболчи ватандошларимиз эканлигидан фахрланишимиз керак”.

Антонио Кассано, Италия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси: “Ҳозир Марадона давридагидек футбол эмас. У бироз қийинлашган ва унда алоҳида жисмоний тайёргарлик талаб этилади. Рақобат ҳам кучли. Шундай вазиятда ҳам Месси 5та “Олтин тўп”га сазовор бўлди. “Барcелона” сафида 30дан ортиқ соврин олишга эришди. Шу сабабли, у ҳаммадан устун”.

Роберто Айяла, Аргентина термасининг собиқ ҳимоячиси: “Лионел — бугуннинг энг яхши футболчиси, лекин тарихда фақат Марадона энг зўри бўлган”.

Роналдо, феномен: “Месси — ўзга сайёралик. Бироқ, Пеле ва Марадона улардан кейингилардан анча устун”.

Хави, Испания термаси ва “Барcелона” собиқ ярим ҳимоячиси: “Пеле ва Марадона ўйин ривожига катта ҳисса қўшди. Аммо, Месси барибир зўр!”

Хорхе Вальдано, Аргентина термаси собиқ ўйинчиси: “Марадона ва Мессининг истеъдодлари бир-бирига ўхшаш. Аммо Диего миллат қаҳрамони бўлиб, Англия устидан ғалаба қозониб, Аргентина ва дунёдаги энг яхши ўйинчига айланди”.

Уго Санчес, Мексика термаси ва “Реал” собиқ ҳужумчиси: “Пеле — тимсол, аммо у ҳамма жойда Марадона билан бирга бўлган. Месси Диего билан таққосланди ва бу борада Пелени ортда қолдириши ҳам мумкин. Аммо бу учун Аргентина терма жамоасида нимадир ютиши керак”.

Клаудио Жентиле, Италия термасининг собиқ ўйинчиси: “Марадона кучлироқ. Месси Жаҳон Чемпионатида ғолиб бўлмагунча, уларни таққослаб бўлмайди. Месси кўпинча ҳал қилувчи ўйинларда ўзини йўқотиб қўяди. Менимча, ҳатто Роналду ҳам уни анча ортда қолдира олади”.


Пеле, футбол қироли: “Месси — сўнгги 15 йилликдаги футбол шахзодаси. Йўқ, қирол эмас. Чунки ота-онам “фабрика”ни аллақачон ёпишган. Фақат битта қирол бор. Аргентиналиклар ҳақида гапирадиган бўлсам, Месси ё Марадонани энг зўри демайман. Сабаби улардан ҳам зўри бор — Ди Стефано. У уларга қараганда кўп қиррали ўйинчи”.

Диего Армандо Марадона: “Мен футболда ажойиб фаолият олиб бордим ва доим майдонда завқланишга ҳаракат қилдим. Энди буни менинг ўрнимга Месси амалга оширсин. Иккимиз ўртамизда ҳеч қандай таққослаш бўлиши мумкин эмас”.


Геннадий Орлов, “Зенит” овози: “Месси “Зенит” учун яралмаган. Бизда эса йиллар ўтган сари ундан ҳам кучли футболчилар вояга етади. Мен кўп орзу қиламан ва бир кун келиб бу орзум амалга ошишига ишонаман”.


Резюме. Месси футбол тарихидаги энг кучли футболчи эмас
Юқорида келтирган фикрлар аргентиналик ўйини ҳақидаги гапларнинг барчаси эмас, бу бор йўғи қизиқарлироқ туюлганлари. Аммо умумий тасаввурга эга бўлиш учун етарлидек. Месси футбол тарихидаги энг яхшиси эмас, Марадона ва Пелени юқорироқ қўювчиларнинг аниқ ва кучли факти мавжуд. Месси ЖЧда ғолиб бўлмаган! Келиб чиқадики, Жанни Инфантино бу борада ёлғиз эмас. Аргентинанинг ўзида Марадона мухлислари барибир кўпроқ. Чунки Диего нафақат жамоа ЖЧга чиқишида хизмат қилган, балки уни ўша мусобақада зафар қучишида муҳим роль ўйнаган ва бутун мамлакатга қувонч олиб кела олган. Бордию, Месси ҳам ўша натижани такрорлай олса, баҳо берувчиларнинг фикри ўзгариши мумкин. Чунки доимо янги ғалабалар эскиларидан кўра, қадрлироқ, таъсири кучлироқ бўлади. Ҳозирча эса Лео томонда фақат унинг собиқ ва ҳозирги жамоадошлари, ҳамда Аргентинада унинг ажойиб ўйинларини кўриб ўсган ёш футболчилар бор холос. 


Демак, савол ҳамон очиқ қолмоқда! Месси Жаҳон Чемпионатида Аргентина билан қандай натижа қайд этиши жуда муҳим. Ким билади дейсиз, балки бу Лионель Месси фаолиятидаги энг муҳим турнирдир.


Хориж сайтларидан Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика