UZ

Сўнгги янгиликлар

20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  52 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  0 19:00Суперлига. ОКМК - "Насаф" 1:2 (матнли трансляция)  17 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  8 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  5 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  3 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  10 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  8 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2

U-23 Осиё Кубоги. Гуруҳдошимиз Қатар Ўзбекистонга келишдан олдин ютқазди Янгиликлар

U-23 Осиё Кубоги. Гуруҳдошимиз Қатар Ўзбекистонга келишдан олдин ютқазди

U-23 Осиё Кубогида иштирок этувчи Қатар терма жамоаси кеча мусобақадан олдинги сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказди.

"Ал Жануб" стадионида ўтган Иорданияга қарши иккинчи баҳсда Николас Кордова бошчилигидаги қатарликлар 2:3 ҳисобида мағлуб бўлишди. Қатарликлар сафида Юссуф Абдулраззоқ ва Ҳошим Али гол уришди. Биринчи таймда Абдулраззоқ пенальтидан гол ура олмаганини ҳам қўшимча қилиш мумкин.

24 май куни ушбу жамоалар ўртасидаги илк ўртоқлик учрашувида 1:1 ҳисоби қайд этилгани ҳақида хабар бергандик. Бундан ташқари Қатарнинг мусобақа учун якуний таркибини ҳам тақдим этгандик.

Эслатиб ўтамиз, Қатар олимпия терма жамоаси Ўзбекистонда ўтадиган U-23 Осиё Кубогида "А" гуруҳида Ўзбекистон, Туркманистон ҳамда Эрон билан бир гуруҳдан жой олган.

Иордания олимпия термаси эса "B" гуруҳида Австралия, Кувайт ва Ироқ билан тўқнаш келади.


Қатар U-23 - Иордания U-23 - 2:3
Голлар:
Юссуф Абдулраззоқ 23, Ҳошим Али 56 - Холид Саяхин 18, Амин Ал Шанаина 25, Омар Хани 27.
Голга айланмаган пенальти: Юссуф Абдулраззоқ 21 (дарвозабон).


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика