UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00"Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл"  0 00:50Ниҳоят! Рэшфорд 5та ўйиндан сўнг МЮ қайдномасига киритилди  0 23:52Аббос Файзуллаев ва ЦСКАнинг бошқа футболчилари 158 нафар болакайларга қарши майдонга тушишди  0 23:43"Барселона" ваъдасининг устидан чиқа олмади  3 22:53U20 Осиё Кубогининг энг яхши дарвозабони "Пахтакор" билан хайрлашди  2 22:28Риан Исламов "Навбаҳор"га ўтди  4 22:02Испан клуби МЮ билан Антони борасида музокаралар ўтказмоқда  2 21:09"Пахтакор" ўз стадиони тайёр бўлгунча ўйинларни қайси аренада қабул қилади?  6 20:44Ҳоланд, Винисиус, Ямаль — дунёнинг энг қиммат футболчилари  17 20:20Слотт "Ливерпуль" ҳимоячиси жароҳат олганини маълум қилди  3 19:58Магуайр Аморим билан тен Ҳагни солиштирди  6 19:35"Қуёш чиқади. Биз қайтамиз" — Гвардиола  1 19:13"Манчестер Сити" нигериялик қанот ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:49Расман: Олег Зотеев – "Андижон" аъзоси!  5 18:28МЮ ҳимоячиси "Наполи"га йўл олиши мумкин  2

U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади Янгиликлар

U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади

U-23 Осиё кубоги финали доирасидаги Ўзбекистон ҳамда Япония ўртасидаги учрашув якунланди.

U-23 Осиё кубоги

Финал

Ўзбекистон - Япония 0:1

Жассим бин Ҳамад номидаги стадион. 20:30

Бош ҳакам: Моуд Бонядифард (Эрон)

Ёрдамчи ҳакамлар: Саед Гҳасеми, Илдорим Алиризо (иккиси – Эрон)

Захира ҳаками: Абдулла Ал Марри (Қатар)

Захира ҳаками ёрдамчиси: Захи Ал Шаммари (Қатар)

VAR: Эванс Роберт (Австралия)

AVAR: Шен Йинхао (Хитой)

Гол: 0:1 — 90+1, Фуки Ямада.

Ўзбекистон U-23: 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Саидазамат Мирсаидов (3.Зафармурод Абдираҳматов, 74), 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 6.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 10.Жасур Жалолиддинов (8.Иброҳим Ибрагимов, 85), 17.Диёр Холматов (15.Умарали Раҳмоналиев, 90+5), 18.Алибек Давронов, 19.Ҳусайн Норчаев (11.Отабек Жўрақўзиев, 90+5), 20.Руслан Жиянов (9.Улуғбек Ҳошимов, 74), 22.Алишер Одилов, 23.Абдурауф Бўриев.

Захира: 12.Владимир Назаров, 21.Ҳамидулло Абдунабиев, 13.Маҳмуд Маҳамаджонов, 16.Асадбек Раҳимжонов.

Япония U-23: 1.Лео Кокубо, 4.Ҳироки Секине, 5.Сеижи Кимура, 22.Кота Такаи, 21.Аюму Оҳата, 8.Жоэл Чима Фужита, 7.Риҳито Ямамото (6.Сота Кавасаки, 72), 17.Курю Матсуки (13.Рётаро Араки, 62), 9.Шота Фужио (20.Ю Ҳиракава, 62), 19.Мао Ҳосоя, 10.Кеин Сато (11.Фуки Ямада, 72).

Захира: 12.Таиши Брандон Нозава, 23.Таики Ямада, 2.Рику Ҳанда, 3.Рюя Нишио, 15.Каито Сузуки, 14.Сатоши Танака.

Огоҳлантириш: Шота Фужио (7), Мао Ҳосоя (16), Сеижи Кимура (75), Абдувоҳид Неъматов (79), Зафармурод Абдираҳматов (90+13)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! ЯПОНИЯ ЧЕМПИОН! ҲАМЮРТЛАРИМИЗГА ЭСА ТУРНИРДАГИ МУНОСИБ ИШТИРОК УЧУН МИННАТДОРЧИЛИК БИЛДИРАМИЗ!

90+6. Кетма-кет ҳужумларимиз самарасиз якунланмоқда.

90+10. Раҳмоналиев пенальтидан зарба йўллади... Келинг, унинг зарбаси таърифлагандан кўра, кўрмай қолдим, деб қўяқолганим маъқулроқ. Катталар айнан Қатарда пенальтилардан ютқазганди, кичиклар... Нима бўлган тақдирда ҳам давом этамиз, бўшашмаймиз, йигитлар. 

90+9. Пенальти белгиланди.

ВАР бош ҳакамни мониторга чорлади. Япония дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин.

90+5. Япония жарима майдонида тўп рақиб ҳимоячисига теккандек кўринди. Ҳакам нуқта қаерда эканлигини унутиб қўйди, шу боис, ўйин давом этади.

90+1. ГОЛ! Учрашув якуни арафасида Фуки Ямада Японияни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Юксак маданиятимизни сақлаган ҳолда ичимизда сўкиниб қўяқоламиз.

90. Иккинчи бўлимга битта жамоа футболчилари сонига тенг дақиқа қўшиб берилди.

85. Термамиз таркибида ўзгариш: Жалолиддинов ўрнига Ибрагимов майдонга туширилди.

81. Япониялик ҳужумчи ноаниқ зарба бериш бўйича қолганларга мастер-класс ўтиб берди.

79. Неъматовга сариқ карточка кўрсатилди.

77. Неъматов рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетди. Шифокорлар унга тиббий ёрдам кўрсатмоқда.

75. Бировга қўл кўтариш адолатдан эмас, аммо футбол ҳакамининг қўл кўтариши адолат таъминланишига хизмат қилади. Кимура огоҳлунтирилди.

74. Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш: Мирсаидов ва Жиянов ўрнига Абдираҳматов ва Ҳошимов ўйинга қўшилди.

73. Одиловнинг марказдан йўллаган зарбасидан сўнг негадир пойтахтдаги янги қурилаётган уйларнинг нархи ёдимга тушиб кетди.

72. Япония таркибида яна икки ўзгариш рўй берди.

69. Дастлаб Япония, сўнгра Ўзбекистонда хавфли вазият юзага келди, аммо уларни якунлашда ҳужумчиларимиз оқсади.

65. Жияновнинг ўнг қанотдан узатмаси зарбага айланиб кетди. Япония дарвозабони қийинчилик билан тўпни қайтарди.

62. Япония таркибида икки ўзгариш содир бўлди.

59. Ўзбекистон кетма-кет икки хавфли вазият юзага келтирди, аммо якуний зарбани йўллайдиган футболчи топилмади.

57. Мезбонлар томонидан зарба. Япониялик ҳужумчи ўзининг бутсасини кийишни унутиб, икки размер катта бутса кийиб олганга ўхшайди.

52. Японияликлар тепган тўпни Неъматовнинг қўлларидаги магнит тортиб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Умид қиламанки, ушбу бўлимни эсноқ тутмасдан томоша қиламиз.

Тайм якунланди.

45+3. Ҳамюртларимиз бурчак зарбаси амалга оширмоқда. Тўп ҳавода вақти ўйинга оид статистикани қидиришга ҳаракат қилиб кўраман.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

44. Буюк бобокалонимиз Мирзо Улуғбек умри давомида 1018 юлдузни ўрганган. Мирсаидов тепган тўп орқали 1019-юлдузни кашф этиш имкониятига эга бўлдик.

41. ЗАРБА! Жалолиддиновнинг тепган тўпи рақиб дарвозасининг тўсинига тегиб, пешонасини ғурра қилиб олди.

40. Япониялик футболчи Одиловга нисбатан қоидабузарликни шунчалик аниқлик билан амалга оширдики, ҳатто ҳакам ҳам бунга беэътибор қарай олмади.

38. Жиянов тепган тўп радарга тушишдан чўчиган ҳолда рақиб посбонининг қўчоғига йўл олди.

35. Холматов Норчаевга қиймати битта пачка турадиган узатма амалга оширди, рақиб ҳимоячилари бироз эпчиллик қилишди.

Зарбалар бўйича 5:1 ҳисобида олдинда эканмиз.

28. Япониялик футболчи йигитларимизнинг бошини чангаллайдиган зарба йўллашига бир баҳя қолди.

26. Ямомото Холматовнинг шамолига йиқилиб тушди.

22. Футболчилар худди тажрибали шахматчилар сингари ҳар бир қадамини, ҳар бир пасини ҳисоб-китоб қилиб, бош айлантирувчи комбинациялар уюшитиришга уринмоқда.

Тўп назорати (фоиз): 58-42, ҳамюртларимиз фодасига.

16. Японияликлар рақиб футболчисини тўхтатиб қолиш керак дегани кўрсатмани асл маъносида тушунган кўринади. Ҳакам Ҳосояга аслида қандай ўйин намойиш этиш кераклигини чўнтагидаги қоғози орқали тушунтириб қўйди.

13. Ҳамюртларимизнинг зарбаси тезлиги хонамдаги роутер тезлиги билан бир хил бўлгани учун рақиб посбонига қийинчилик туғдирмади. 

9. ЗАРБА! Норчаев рақиб жарима майдонига кириб борди ва зарба йўллади, бироз ноаниқ.

7. Ҳакам қўлидаги сариқ рангдаги карточкаси билан Фужиога қараб Озодлик ҳайкалига тақлид қилди.

5. Биринчи фол. Аслида Ҳосоя рақибини қучоқламоқчи эди. Фақат оёқлари билан.

2. Ўйиннинг дастлабки дақиқаси ўтиб бўлди. Аммо ҳисоб ҳалиям 0:0.

1. Учрашув бошланди! Ҳакам ҳуштагини чалиши билан футболчилар тўпни дўппослай бошлади. Ҳамюртларимиз 90 ва ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ўзимиз хоҳлаган натижага эришадиган ўйин намойиш эта олса бўлгани. Қолган дақиқалар рақиб жамоага совға.

Ҳарбийлар Тимур Кападзе қўл остидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоасига финалда омад тилади!

 Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогининг ҳал қилувчи учрашувини биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика