

ОФК ушбу мусобақада ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра қитъа чемпионатида 4 нафар ўзбекистонлик ҳакам фаолият олиб боради.
Валентин Коваленко ва Илгиз Танташев бош ҳакам сифатида, Тимур Гайнуллин ва Андрей Цапенко эса қанот ҳаками сифатида рўйхатдан ўтишган.
Умуман олганда U-23 Осиё чемпионатига 34 нафар бош ҳакам ҳамда 26 нафар қанот ҳаками таклиф этилган. Тўлиқ рўйхатни қуйидаги ҲАВОЛА орқали кўриб чиқиш мумкин.



