U-23 Осиё чемпионати стартига 22 кун қолди

Xayrulla Xoliqov
17 дек 2019, 16:43
Яна 22 кундан сўнг Таиландда навбатдаги U-23 Осиё чемпионатига старт берилади.

Мазкур мусобақанинг эътиборли томони шундаки, бунда кураш Олимпиада йўлланмаси учун кечади. 16та жамоа иштирок этадиган мусобақа якунида кучли учликка кирганлар Токио Олимпиадаси-2020га йўлланма олишади. 

Агар Япония U-23 терма жамоаси кучли учталикда бўлса, унда тўртинчи жамоага ҳам имтиёз берилади. Хабарингиз бор, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси тайёргарликнинг ҳал қилувчи босқичини ўташ мақсадида Дубайга йўл олди. Вакилларимиз у ердан тўғри Бангкок сари парвоз қилишади. 

Любинко Друлович бошқарувидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ ўйинларини Эрон (9 январь), Хитой (12 январь) ва Жанубий Кореяга (15 январь) қарши ўтказади. 

8 январь куни старт оладиган мусобақанинг 1-тур ўйинлари қуйидагича: 

"A" гуруҳи. 1-тур. 8 январь

Ироқ - Австралия

Таиланд - Баҳрайн


"B" гуруҳи. 1-тур. 9 январь 

Қатар - Сурия

Япония - Саудия Арабистони


"C" гуруҳи. 1-тур. 9 январь

Ўзбекистон - Эрон

Жанубий Корея - Хитой 


"D" гуруҳи. 1-тур. 10 январь

Вьетнам - БАА

КХДР - Иордания


Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia