UZ

Сўнгги янгиликлар

00:21Миржалол Қосимов: "Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол ура олди"  2 00:15Суперлига. Голларга бой ўтган баҳсда ОКМК ғалаба қозонди, "Динамо" эса қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди  5 23:58Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа"  2 23:31РПЛ. ЦСКА ўз уйида "Крилья Советов"ни енга олмади, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  6 23:02Вадим Абрамов: "Бундай кўп тўхталишлар мухлисларга ёқади деб ўйламайман"  15 22:51"Арсенал" бразилиялик ярим ҳимоячига қизиқиб қолди  1 22:24АПЛ. "Ливерпуль" Александер-Арнольднинг голи эвазига меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этди  11 22:03U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон 9 киши қолиб чемпион бўлди  746 21:54Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" меҳмонда "Зира"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов гол урди!  2 21:22Айбек Нурбаев: "Футболчиларим билан фахрланаман"  0 21:05Григорий Колосовский: "Катта ҳудудий устунликка эга бўлдик"  1 20:58Симонс "Барса"да ўйнашни орзу қилади, аммо Хави ёзда катта эҳтимол билан АПЛга кетади. "Лейпциг" тахминан 75 млн евро олади  3 20:08Суперлига. 100 дақиқадан ошиқ давом этган ўйинда "Динамо" охирги паллада "Андижон"га гол уриб ғалаба қозонди  166 20:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз уйида ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилди  1 20:00А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" ва "Аталанта" ўзаро баҳс олиб боради  1

U-23 Осиё чемпионати ҳақида нималарни билиш керак? (+тўлиқ тақвим) Янгиликлар

U-23 Осиё чемпионати ҳақида нималарни билиш керак? (+тўлиқ тақвим)

8-26 январь кунлари Таиландда U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Таиланддаги U-23 Осиё чемпионати ҳисоб бўйича тўртинчиси ҳисобланади.

Дастлабки чемпионат 2013 йил Уммонда бўлиб ўтган. Уч йилдан сўнг ушбу мусобақа Қатарда ташкил этилган. 2018 йилги қитъа чемпионати ўйинлари Хитойда ўтказилган. Биз олдинги чемпионатларда Ўзбекистон терма жамоаси қандай натижалар қайд этганини ёдга оламиз.

Уммон-2013
Биринчи U-23 Осиё чемпионатида Шуҳрат Мақсудов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этган. Гуруҳда дастлаб Хитойни 2:1 ҳисобида мағлуб этган вакилларимиз иккинч турда Ироққа 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишган. Гуруҳдаги охирги ўйинда Саудия Арабистони 1:0 ҳисобида ғалабага эришган ҳамда Ўзбекистон 3 очко билан 3-ўринни банд этиб уйга қайтган. Эътиборлиси мусобақа финалида Саудия Арабистони ва Ироқ тўқнаш келишган ҳамда ироқликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб тарихий биринчи чемпионга айланишганди.

Қатар-2016
Иккинчи мусобақада Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси қатнашган. Гуруҳдаги илк баҳс Жанубий Кореяга қарши кечган ва унда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганмиз. Иккинчи турда Ироққа 2:3 ҳисобида ютқазилган. Сўнгги, ҳеч нимани ҳал қилмайдиган 3-турда вакилларимиз Яманни мағлуб этишган - 3:1. Бу сафар ҳам 3 очко билан гуруҳда 3-ўрин эгалланган. Қизиғи мусобақа сўнггида гуруҳдошларимиз Жанубий Корея кумуш, Ироқ эса бронза медалларини қўлга киритган эди. Олтин медаллар эса Японияга насиб этганди.

Хитой-2018
Учинчи Осиё чемпионати биз учун тарихийга айланган. Илк турда Қатарга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган Равшан Ҳайдаров шогирдлари кейинги турларда мезбон Хитой ва Уммонни бир хил 1:0 ҳисобларида мағлуб этишган. Ўзбекистон U-23 ўз тарихида илк бор ушбу мусобақада гуруҳдан чиқа олганди. Чорак финалда қаршимиздан Япония чиққан. Унда Ўзбекистон йирик 4:0 ҳисобида зафар қучган ҳамда ярим финалга йўл олганди. Финал остонасида Жанубий Корея билан ўйнаганмиз. Бу сафар ҳам вакилларимиз йирик ғалабани тантана қилишганди - 4:1. "Қорли финал" деб ном олган баҳс ҳамон кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Вьетнамга қарши уч соатдан ортиқроқ давом этган ўйинда қўшимча таймларнинг сўнгги сонияларида Андрей Сидоров томонидан урлган гол эвазига чемпион бўлганмиз - 2:1. Ўшанда ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Одилжон Ҳамробеков мусобақанинг энг яхши футболчиси деб тан олинган эди.

Таиланд-2020
Тўртинчи Осиё чемпионатида фақат Баҳрайн дебютант ҳисобланади. Таиландга олдинги учта мусобақа чемпионлари Ироқ, Япония ва Ўзбекистон боради. Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси "C" гуруҳида Жанубий Корея, Хитой ва Эрон билан кураш олиб боради.

Ушбу мусобақада агар Япония ярим финалга чиқадиган бўлса ярим финалчиларнинг барчаси ёзда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиадага йўлланма олади. Агар Япония ярим финалга чиқа олмаса, у ҳолда икки финалчи ва 3-ўрин соҳиби олимпия ўйинларида қатнашади.

Мусобақа ўйинлари 4та стадионда ўтказилади:
"Ражамангала" (Бангкок) - 49722 томошабин
"Таммасат" (Бангкок) - 25000 томошабин
"Бурирам" (Бурирам) - 32600 томошабин
"Тинсуланон" (Сонгхла) - 45000 томошабин


Сана

Вақт (Тошкент)

Ўйин

Стадион

Гуруҳ

08.01.2020

15:15

Ироқ - Австралия

"Таммасат", Бангкок

"А"

08.01.2020

18:15

Таиланд - Баҳрайн

"Ражамангала", Бангкок

"А"

09.01.2020

15:15

Қатар - Сурия

"Таммасат", Бангкок

"B"

09.01.2020

15:15

Ўзбекистон - Эрон 

"Тинсуланон", Сонгхла

"C"

09.01.2020

18:15

Япония - С.Арабистони

"Таммасат", Бангкок

"B"

09.01.2020

18:15

Жанубий Корея - Хитой

"Тинсуланон", Сонгхла

"C"

10.01.2020

15:15

Вьетнам - БАА 

"Бурирам", Бурирам

"D"

10.01.2020

18:15

КХДР - Иордания

"Бурирам", Бурирам

"D"

11.01.2020

15:15

Баҳрайн - Ироқ

"Таммасат", Бангкок

"A"

11.01.2020

18:15

Австралия - Таиланд

"Ражамангала", Бангкок

"A"

12.01.2020

15:15

С.Арабистони - Қатар

"Таммасат", Бангкок

"B"

12.01.2020

15:15

Эрон - Жанубий Корея

"Тинсуланон", Сонгхла

"C"

12.01.2020

18:15

Сурия - Япония

 "Таммасат", Бангкок

"B"

12.01.2020

18:15

Хитой - Ўзбекистон 

"Тинсуланон", Сонгхла

"C"

13.01.2020

15:15

БАА - КХДР 

"Бурирам", Бурирам

"D"

13.01.2020

18:15

Иордания - Вьетнам

"Бурирам", Бурирам

"D"

14.01.2020

18:15

Таиланд - Ироқ

"Ражамангала", Бангкок

"A"

14.01.2020

18:15

Австралия - Баҳрайн

"Таммасат", Бангкок

"A"

15.01.2020

15:15

Ўзбекистон - Жанубий Корея

"Таммасат", Бангкок

"C"

15.01.2020

15:15

Хитой - Эрон

"Тинсуланон", Сонгхла

"C"

15.01.2020

18:15

Қатар - Япония

"Ражамангала", Бангкок

"B"

15.01.2020

18:15

С.Арабистони - Сурия

"Таммасат", Бангкок

"B"

16.01.2020

18:15

Вьетнам - КХДР

"Ражамангала", Бангкок

"D"

16.01.2020

18:15

Иордания - БАА

"Бурирам", Бурирам

"D"

18.01.2020

15:15

B1 - A2

"Таммасат", Бангкок

1/4

18.01.2020

18:15

A1 - B2

"Ражамангала", Бангкок

1/4

19.01.2020

15:15

C1 - D2

"Таммасат", Бангкок

1/4

19.01.2020

18:15

D1 - C2

"Ражамангала", Бангкок

1/4

22.01.2020

15:15

Чорак финал 1 - Чорак финал 4

"Ражамангала", Бангкок

1/2

22.01.2020

18:15

Чорак финал 2 - Чорак финал 3

"Таммасат", Бангкок

1/2

25.01.2020

17:30

Ярим финал 1 мағлуби - Ярим финал 2 мағлуби

"Ражамангала", Бангкок

3-ўрин

26.01.2020

17:30

Ярим финал 1 ғолиби - Ярим финал 2 ғолиби 

"Ражамангала", Бангкок

Финал

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика