UZ

Сўнгги янгиликлар

23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  8 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  24 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  42 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  4 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  499 22:05Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  5 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  2 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  28 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1

U-21 Биринчилиги. Тўпурарлар пойгасида кимлар етакчи? Янгиликлар

U-21 Биринчилиги. Тўпурарлар пойгасида кимлар етакчи?

Кеча U-21 Биринчилигида 8-тур ўйинлари якунига етди.

Ортда қолган 8та турдан кейин тўпурарлар пойгасига эътибор қаратмоқчимиз. Рўйхатда биринчи ўринда "Сўғдиёна" клуби ярим ҳимоячиси Саҳоб Рашидов бормоқда. Сардор ва Санжар Рашидовнинг укаси ҳисобланган Саҳоб 8та турда 12та гол уришга эришди.

"Пахтакор" вакили Алишер Одилов эса 8та турда 8та тўп киритиб ҳозирча иккинчи ўринда бормоқда. АГМК ҳужумчиси Камронбек Абдулҳамидов ҳисобида 7та гол мавжуд.

"Металлург" аъзоси Маҳмуджон Қудратиллаев бугунги кунгача 6 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилишга эришди. "Насаф" ҳужумчиси Жавоҳир Ҳасанов ҳисобида 5та гол бор.

"Сурхон" вакили Муҳаммадали Абдураҳмонов ҳамда "Навбаҳор" футболчиси Ҳусайин Эргашбоев 8та турда 4тадан гол уришди.


U-21 Биринчилиги. 8-турдан кейинги тўпурарлар пойгаси

12 - Саҳоб Рашидов ("Сўғдиёна") (17.09.1998)
8 - Алишер Одилов ("Пахтакор") (15.07.2001)
7 - Камронбек Абдулҳамидов (АГМК) (05.06.1998)
6 - Маҳмуджон Қудратиллаев ("Металлург") (25.05.2000)
5 - Жавоҳир Ҳасанов ("Насаф") (11.02.2000)
4 - Муҳаммад Али Абдураҳмонов ("Сурхон") (05.10.2000)
4 - Ҳусайин Эргашбоев ("Навбаҳор") (21.08.2000)

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика