U-21 Биринчилиги. "Насаф" ўз майдонида 18 ёшли футболчиларга мағлуб бўлди, Ан эса Пятницкийга ютқазди
02 мар 2024 18:08
Янгиликлар
U-21 Биринчилиги. "Насаф" ўз майдонида 18 ёшли футболчиларга мағлуб бўлди, Ан эса Пятницкийга ютқазди
Қаршида Ботир Қораев бошчилигидаги "Насаф" жамоаси Қаҳрамон Маҳамаджонов қўл остидаги "Олимпик"ни қабул қилди ва 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу йилдан эътиборан "Олимпик" U-21 жамоаси сафида "Одил Жуниор" академиясида тарбия топган 17-18 ёшли футболчилар ўйнашади.
Маълумот учун, "Насаф" U-21 асосий таркибининг ўртача ёши 20,6 бўлди. "Олимпик"да эса бу кўрсаткич 18ни ташкил этди.
Яна бир ўйин Наманганда кечди. Унда Дмитрий Ан қўл остидаги "Навбаҳор" U-21 Андрей Пятницкий бошчилигидаги "Динамо" U-21га қарши майдонга тушди ва 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
U-21 Биринчилиги, 1-тур
"Насаф" - "Олимпик" 1:2
Голлар: Зафармурод Абдирҳматов 42 - Ойбек Ўрмонжонов 45+1 пенальти, Самандар Қодиров 48.
"Навбаҳор" - "Динамо" 1:2
Голлар: Шодиёр Шодибоев 10 - Хуршидбек Убайдуллаев 70, Ойбек Ҳамрақулов 76.




Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар