UZ

Сўнгги янгиликлар

23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:20BALLON D'OR-2025  28 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  9 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  18 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  11 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  38 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  18 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  10

U-20 ёшлар ўртасидаги ЖЧ: Гуруҳдаги рақибларнинг тайёргарлиги ҳақида Янгиликлар

U-20 ёшлар ўртасидаги ЖЧ: Гуруҳдаги рақибларнинг тайёргарлиги ҳақида

Шу йилнинг 30 май куни Янги Зеландияда U-20 ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳсларига старт берилади.
Қуръага кўра, Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси мусобақанинг «F» гуруҳида Германия, Гондурас ҳамда Фиджи терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионати баҳсларига тайёргарликни бошлаб юборган. Терма жамоа февраль ойида Туркияда ўқув йиғинини ўтказди ва бир қатор ўртоқлик учрашувларида майдонга тушди. Март ойида эса Равшан Ҳайдаров жамоаси Португалияда йиғин ўтказиши ва бу йиғин давомида Португалия ҳамда Уругвай ёшлар терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиши ҳақида аввлроқ хабар берилган эди. Шунингдек, апрель ойида Тошкентга Жаҳон чемпионати мезбони - Янги Зеландия терма жамоаси ташриф буюриши режалаштирилган.

Таъкидлаш лозим, Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги рақиблари ҳам турнирга тайёргарликни бошлашди. Жумладан, Германия U-20 ёшлар терма жамоаси март ойида иккита, апрель ойида эса битта ўртоқлик учрашувини ўтказади. Унга кўра, Германия ёшлари 27 март куни Польша, 31 март куни эса Чехия ёшларига қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказса, 21 апрель куни Италияга қарши майдонга тушадилар.

Гуруҳ босқичидаги яна бир рақиб - Фиджи ёшлар терма жамоаси ҳам мусобақага тайёргарликни бошлаб юборган. Океания қитъаси вакиллари ҳозиргача тўртта ўртоқлик учрашувини ўтказишди. Қайд этиш жоиз, ушбу ўртоқлик учрашувларининг барчаси Осиё қитъаси жамоаларига қарши ўтказилди. Дастлаб, Фиджи терма жамоаси U-20 ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг яна бир иштирокчиси - Мьянма U-20 ёшларига қарши уч маротаба майдонга тушишди. Мазкур учта ўйиннинг иккитасида Мьянма ёшлари ғалаба қозонишди - 1:0 ҳамда 3:0. Терма жамоаларнинг яна бир ўйинида эса ҳисоб очилмади - 0:0. Фиджи ёшлар терма жамоаси шунингдек, Малайзия U-22 терма жамоасига қарши майдонга тушди ва бу учрашув Фиджи ёшларининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

Гуруҳ босқичидаги сўнгги рақиб - Гондурас терма жамоаси эса ЖЧ баҳсларига тайёргарликни март ойида бошлайди. Гондурас Футбол Федерация хабарига кўра, терма жамоа апрель ойида Жанубий Америка қитъаси бўйлаб турне уюштиради ва мазкур турне давомида 10тадан кўп ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, U-20 ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳслари 30 май куни старт олади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика