UZ

Сўнгги янгиликлар

08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  2 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  10 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  6 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  8 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  7 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  3 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  2 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  7 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  3

U-20 ёшлар ўртасидаги ЖЧ: Гуруҳдаги рақибларнинг тайёргарлиги ҳақида Янгиликлар

U-20 ёшлар ўртасидаги ЖЧ: Гуруҳдаги рақибларнинг тайёргарлиги ҳақида

Шу йилнинг 30 май куни Янги Зеландияда U-20 ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳсларига старт берилади.
Қуръага кўра, Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси мусобақанинг «F» гуруҳида Германия, Гондурас ҳамда Фиджи терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионати баҳсларига тайёргарликни бошлаб юборган. Терма жамоа февраль ойида Туркияда ўқув йиғинини ўтказди ва бир қатор ўртоқлик учрашувларида майдонга тушди. Март ойида эса Равшан Ҳайдаров жамоаси Португалияда йиғин ўтказиши ва бу йиғин давомида Португалия ҳамда Уругвай ёшлар терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиши ҳақида аввлроқ хабар берилган эди. Шунингдек, апрель ойида Тошкентга Жаҳон чемпионати мезбони - Янги Зеландия терма жамоаси ташриф буюриши режалаштирилган.

Таъкидлаш лозим, Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги рақиблари ҳам турнирга тайёргарликни бошлашди. Жумладан, Германия U-20 ёшлар терма жамоаси март ойида иккита, апрель ойида эса битта ўртоқлик учрашувини ўтказади. Унга кўра, Германия ёшлари 27 март куни Польша, 31 март куни эса Чехия ёшларига қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказса, 21 апрель куни Италияга қарши майдонга тушадилар.

Гуруҳ босқичидаги яна бир рақиб - Фиджи ёшлар терма жамоаси ҳам мусобақага тайёргарликни бошлаб юборган. Океания қитъаси вакиллари ҳозиргача тўртта ўртоқлик учрашувини ўтказишди. Қайд этиш жоиз, ушбу ўртоқлик учрашувларининг барчаси Осиё қитъаси жамоаларига қарши ўтказилди. Дастлаб, Фиджи терма жамоаси U-20 ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг яна бир иштирокчиси - Мьянма U-20 ёшларига қарши уч маротаба майдонга тушишди. Мазкур учта ўйиннинг иккитасида Мьянма ёшлари ғалаба қозонишди - 1:0 ҳамда 3:0. Терма жамоаларнинг яна бир ўйинида эса ҳисоб очилмади - 0:0. Фиджи ёшлар терма жамоаси шунингдек, Малайзия U-22 терма жамоасига қарши майдонга тушди ва бу учрашув Фиджи ёшларининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

Гуруҳ босқичидаги сўнгги рақиб - Гондурас терма жамоаси эса ЖЧ баҳсларига тайёргарликни март ойида бошлайди. Гондурас Футбол Федерация хабарига кўра, терма жамоа апрель ойида Жанубий Америка қитъаси бўйлаб турне уюштиради ва мазкур турне давомида 10тадан кўп ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, U-20 ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳслари 30 май куни старт олади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика