U-20 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум. Ўзбекистон 1-саватчада бўлади
01 ноя 2024 11:50
Янгиликлар
U-20 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум. Ўзбекистон 1-саватчада бўлади
Осиё футбол конфедерацияси 2025 йилнинг февраль ойида Хитой мезбонлик қиладиган U-20 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташлаш мароси ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, маросим 7 ноябрь Тошкент вақти билан соат 12:00 да Хитойнинг Шенчжен шаҳрида ўтказилади.
Жамоалар 4 та саватчага ажратилган бўлиб, амалдаги мусобақа ғолиби Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 1-саватчадан ўрин олган:
1-саватча
Хитой (мусобақа мезбони)
Ўзбекистон
Ироқ
Япония
2-саватча
Корея Республикаси
Австралия
Эрон
Иордания
3-саватча
Индонезия
Саудия Арабистони
Сурия
Қирғиз Республикаси
4-саватча
Қатар
Таиланд
Яман
КХДР
Маълумот ўрнида, мазкур мусобақа Чилида бўлиб ўтадиган 20 ёшгача футболчилар ўртасидаги ФИФА Жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ҳам ўтайди. Мусобақанинг энг яхши 4 та жамоаси 2025 йилги ёшлар ўртасидаги мундиалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар