UZ

Сўнгги янгиликлар

23:49ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Манчестер Сити". Бошланғич таркиблар аниқ!  2 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  0 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  5 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  5 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  17 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  27 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2

U-20 Осиё кубоги. Дастлабки чорак финал жуфтликлари маълум бўлди Янгиликлар

U-20 Осиё кубоги. Дастлабки чорак финал жуфтликлари маълум бўлди

Бироз аввал U-20 Осиё кубоги 3-туридан ўрин олган иккита учрашув якунига етди.

"B" гуруҳида Саудия Арабистони ёшлари КХДР устидан 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Ироқ эса Иордания билан муроска кўчасини танлади - 0:0. Бу квартетда Саудия Арабистони биринчи ўрин билан, Ироқ иккинчи ўрин билан кейинги босқичга йўлланмага эга чиқди.

"B" гуруҳи
Саудия Арабистони - КХДР 2:1
Голлар:
Саад Ҳақави 51, Тамер Ал Ҳайбари 85 - Хан Жаэ Йонг 28.

Ироқ - Иордания 0:0




Кеча "A" гуруҳида Австралия мезбон Хитойни 2:1 ҳисобида таслим қилган бўлса, Қатар қўшниларимиз Қирғизистонни 4:0 ҳисобида тор-мор этди. Бу гуруҳда Австралия биринчи, Хитой иккинчи ўрин билан чорак финалга чиққанди.

"A" гуруҳи
Хитой - Австралия 1:2
Голлар: 
Куаи Живен 29 - Медин Мемети 23, Луи Агости 25.

Қирғизистон - Қатар 0:4
Голлар: 
Таҳсин Муҳаммад 28, Муаз Иброҳим 45+5, Муҳаммад Холид 55, Нурелдин Иброҳим 83.



Шундай қилиб чорак финалнинг дастлабки икки жуфтлиги ҳосил бўлди:

Чорак финал, 22 февраль
Австралия - Ироқ
Саудия Арабистони - Хитой

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент вақти билан соат 16:30дан бошлаб Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Эронга қарши гуруҳ ғолибини аниқлаш учун майдонга тушади. Бу гуруҳдан кейинги босқичга чиққан икки жамоа "D" гуруҳи вакиллари билан тўқнаш келишади. "D" гуруҳида 2 та турдан кейин Жанубий Корея (6 очко) пешқадам, Япония (4 очко) иккинчи ўринда, Сурия ҳисобида 1 очко бор, Таиландда эса очко йўқ.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика